Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати

2 Июнь, 14:59 • Самарқанд вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 39 марта кўрилди • Комментариев к записи Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати нет

Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи фаоллар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан бўлиб ўтган “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати” мавзусидаги давра суҳбатида вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инсититути Самарқанд ҳудудий бўлими, Самарқанд вилоят Фуқаролик суди, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди, Ўз ҲСА Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги вилоят ҳакамлик суди, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги, “Махалла” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бошқарув бўлими ҳамкорлигида бўлиб ўтадиган ушбу давра суҳбатида маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Азиз Бурибоев очиб берар экан бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида ҳар соҳада чуқур ислоҳотлар бораётган бир вақтда корхона, муассаса, ташкилотлар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини муҳофаза қилишнинг кафолати сифатида судларнинг роли ошиб бораётганлиги, амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари илгари фақат жазолаш воситаси бўлган суд ва шу мақсадга йўналтирилган ходимларнинг дунёқарашини ўзгартиришга, қонун устуворлиги, халқ манфаати йўлида хизмат қилишини таъминловчи залворли ўзгаришларни ҳаётга татбиқ этилишга, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётганлигини хусусида тўхталиб ўтди.

  Албатта, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётган бугунги шиддатли даврда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда, қонун ва адолат устуворлигини таъминлашда суд-ҳуқуқ тизимининг ўрни беқиёс.

  Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди судияси М.Тухтаев, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судияси Ш.Рамазоновлар сўзга чиқиб мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар, ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётини такомиллаштириш, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш ва уларнинг мақомини ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, энг аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида, Ўз ҲСА Самарқанд вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги вилоят ҳакамлик суди судияси Нодира Умарова, Консалтинг медиация шўба корхонаси директори Дилрабо Искандаровалар сўзга чиқиб ҳакамлик судлари, уларнинг фаолият, ҳакамлик суди орқали низоларни ҳал қилиш имконияти, унинг афзалликлари ҳақида гапириб ўтдилар.

Зилола Ахмедова, Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи ўқитувчиси: – Бугунги тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишда, мен ўйлайманки бу каби тадбирлар кўпроқ ташкил этилса, ёшларда ҳуқуқий саводхонлик даражаси юксалиб, бизни хавотирга соладиган вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликлар ҳам анча камаярди.

Сардор Шамсиддинов, коллеж ўқувчиси:

 – Тадбирда ўзим учун керакли маълумотларни олдим, энг муҳими биз битирувчилар учун мутахассислик соҳамизда вилоят мажбурий ижро буюросида 64 та бўш иш ўринлари мавжудлиги, зарурий ҳужжатлар ҳақида ҳам батафсил маълумотларга эга бўлдик.

  Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишга эришдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолати was last modified: Июнь 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »