Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида депутатимиз фермерлар билан учрашди

11 Июнь, 15:50 • Давра суҳбати, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 133 марта кўрилди • Комментариев к записи Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида депутатимиз фермерлар билан учрашди нет

Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Н.Мырзамуратов Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида бўлиб, деҳқон ва фермер хўжаликларида фермерлар билан суҳбатлар ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 29 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар ҳақида фермерларга маълумотлар берди. Яъни, сув танқислиги кутилаётган жорий йилда сувдан оқилона фойдаланиш, такрорий экинлар экиш, ғўза парвариши ва ғалла ўрими каби муҳим чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

Мазкур суҳбатлар жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиктирган барча саволларига депутатдан жавоблар олишди.

Арал ҚУРБАНБЕКОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тахтакўпир тумани Кенгаши раиси

Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида депутатимиз фермерлар билан учрашди was last modified: Июнь 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »