Тажриба — фаолиятимизнинг бош мезони

13 Июнь, 09:57 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Тажриба — фаолиятимизнинг бош мезони нет

Жорий йилнинг 26 май ва 3 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг таклифига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров бошчилигида парламент депутатлари ва сиёсий партиялар вакилларидан иборат делегация ушбу давлатда бўлди. Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар сиёсий партияларининг Форуми бўлиб ўтди. Мен ҳам сиёсий партиянинг бир вакили сифати иштирок этар эканман, албатта, жуда катта сиёсий тажриба ва сиёсий билимга эга бўлдим. Форумнинг мақсади ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари ва сиёсий партиялари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро тажриба алмашишга қаратилгани шубҳасиз, 200 га яқин иштирокчи ШҲТнинг ўтган 17 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ишлари, мақсад ва вазифалари ҳамда ташкилот олдида турган истиқболли устувор йўналишлари ҳақидаги бой маълумотларга эга бўлди.

ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари ва сиёсий партияларини ҳамкорлигини янада кучайтириш, ташкилотнинг фаолият доирасини кенгайтириш, хусусан, қашшоқликка қарши курашиш, минтақадаги экологик муаммоларни бартараф этиш каби масалаларнинг кўриб чиқилганлиги барчамизнинг фаолият мезонимизга бўлган эътиборни кучайтирди.

Албатта, ҳар томонлама тажриба алмашиш, шериклик муносабатларини ривожлантириш, айниқса, партиялараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ШҲТ доирасида муҳим аҳамиятга эга.

Форум доирасида ўзаро алмашилган фикрлар кишини янада теран фикрлашга, янги режалар ва янги ғоялар билан яшашга ундади.

Бугунги кунимизни инновацияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар соҳада инновациянинг мавжудлиги ривожланишнинг тезлашиш оқимини ошириб бормоқда. Форум иштирокчиси сифатида Шэньчжэнь шаҳридаги ислоҳотларнинг 40 йиллигига бағишланган илмий-техникавий ва инновацион кўргазмада иштирок этиб, Гуандун ҳудудида ўз тадбиркорлигини бошлаган ва муваффақиятга эришган турли соҳалардаги ишбилармонларнинг фаолиятлари ўзгача қизиқиш уйғотди. Янги қирралар кашф этилди. Гуанчжоу ва Ухань шаҳарларидаги маданий ва тарихий обидалар, аҳолининг турмуш тарзи, инновацион ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари ҳамда мамлакатда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан, шунингдек, Хуанган районидаги Лицзяван қишлоғида бўлиб, ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитлари ва бу ерда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, тасаввур ва дунёқарашларимизни бойитдик. Янгилик яратишнинг ўзига хос сирларини ўргандик.

Тажриба – фаолиятимизга янада эътиборли бўлишимиз учун асосий омилдир. Хитой Халқ Республикасига амалга оширилган расмий ташриф ҳар жиҳатдан самарали кечди десам, адашмаган бўламан. Фикрлар хилма хиллиги, ғояларнинг ривожланганлиги, амалий ишларнинг ўзига хослиги барчага янада ғайрат ва шижоат бахш этди.

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Тажриба — фаолиятимизнинг бош мезони was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »