Тинчлик бухоролик ёшлар тасаввурида

14 Июнь, 17:19 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 19 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик бухоролик ёшлар тасаввурида нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Бухоро вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, Бухоро вилоят Кенгаши аъзолари ва фаоллари, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг Терроризм ва эктремизмга қарши курашиш бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят бўлими вакиллари, кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маънавий-маърифий тадбир иштирокчилари дастлаб “Тинчлик —  менинг нигоҳимда” номи остида ёшларнинг ижодий кўргазмаси билан танишдилар. Айниқса, мамлакатимиз рамзларининг зар ипларида оддий матога туширилганлиги тадбир қатнашчиларида жуда катта таассурот қолдирди.

Бухоро Енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Гачсултан Юсупова, Тойли Муродова ва Айлар Давлетоваларнинг мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларнинг ижодий фикрлаши, уларнинг дунёқарашини янада шакллантириш мақсадида яратган янгилиги кўргазма қатнашчиларини ўзига жалб қилди.

Тадбир қатнашчилари Ёш ижодкорларнинг ижодий кўргазмаларини томоша қилиш жараёнида уларнинг келажакда етук мутахассис ва юртимиз равнақи йўлида ҳисса қўшадиган инсон эканликларига амин бўлишди.

Тинчлик бухоролик ёшлар тасаввурида was last modified: Июнь 14th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »