Тинчлик — менинг нигоҳимда

13 Июнь, 16:50 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 22 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик — менинг нигоҳимда нет

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Навоий вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Тинчлик — менинг нигоҳимда” расмлар танлови ҳам ўтказилди. Ёшларнинг тинчлик ҳақидаги ўй-ҳаёллари, тасаввурлари акс этган расмлар иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Ёш ижодкорлар томонидан чизилган расмларни кузатиш жараёнида иштирокчилар бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва Ватанимизнинг нурли истиқболини жажжи истеъдодлар томонидан теран англанган холда қоғозга туширилганини кўриб юртимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигига амин бўлишди.

 

Тинчлик — менинг нигоҳимда was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »