Тинчлик – тараққиётнинг муҳим асоси

26 Июнь, 19:04 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 159 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик – тараққиётнинг муҳим асоси нет

Юртимиз фаровонлиги ва ободлигини таъминлаш, ёшларнинг инновацион ғояларини рағбатлантириш, экстремизм ва терроризм иллатларига қарши курашиш, ёшларнинг ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш бугун юртимаизда истиқомат қилаётган ҳар бир юртошимизнинг фуқаролик бурчидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппарати ташаббуси билан ҳам бугун юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган “Тинчлик, фаровонли ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам юртимиздаги тинчликни асраш, унинг қадр қимматини ёшларга кенгроқ етказиш ва бугун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларимиз фаоллигини таъминлашдир.

Тошкент вилоятининг Паркент туманида ташкил этилган “Тинчлик, фаровонли ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирнинг иқтидорли ёшлариимизнинг китоб тақдимоти ва тинчликни тараннум этувчи расмлар кўргазмаси билан бошланиши ҳам иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Партиянинг Тошкент вилояти ва туман Кенгашлари фаоллари, депутатлар, маҳалла фуқаролари, ёшлар ва кенг жамоатчилик фаоллигида бўлиб ўтган тадбир доирасида иштирокчилар тинчликни асраш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, иқтидор ва истакларини ўз вақтида намоён этишларини таъминлаш ва рағбатлантириш борасидаги маърузаларни ҳам тинглашди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Тинчлик – тараққиётнинг муҳим асоси was last modified: Июнь 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »