Тинчлик ва фаровонлик – қадриятлар муқаддаслигини таъминловчи омил

14 Июнь, 18:58 • Бухоро вилояти, Янгиликлар • 27 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик ва фаровонлик – қадриятлар муқаддаслигини таъминловчи омил нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Бухоро вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, Бухоро вилоят Кенгаши аъзолари ва фаоллари, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг Терроризм ва эктремизмга қарши курашиш бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят бўлими вакиллари, кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб “Тинчлик – менинг нигоҳимда” деб номланган ёшларнинг ижодий кўргазмалари ҳамда ёш ва бўлажак олимларнинг инновацион ишланмалари билан танишишди.

Семинарда сўзга чиққанлар томонидан терроризм ва экстремизмнинг оқибатлари, уларнинг олдини олиш, жиноятчилик, ҳуқуқбузарликка чек қўйиш лозимлиги тўғрисида айтиб ўтилди.

Шунингдек, ҳар бир ота-она, маҳалла ва таълим даргоҳлари ходимлари атрофдаги ёшлар фикри ва дунёқараши билан қизиқиши, уларни ватан руҳида тарбиялаши, халқпарвар ва юрт тинчлигини ўйловчи баркамол авлод қилиб вояга етказиши зарурлиги борасида таъкидлашди.

Айни ушбу салбий иллатлар сабаб ўз йўлини йўқотган Шуҳрат Шаббонов ва Миразиз Расуловлар сўзга чиқиб, терроризм ва экстремизмнинг оқибатлари ҳақидаги пушаймонлик ҳиссини айтиб ўтар экан, “Энди ҳеч қачон адашмайман, тенгдошларим қатори Ватаним тараққиёти йўлида хизмат қилишга ҳаракат қиламан”, деб баралла таъкидлади минбарда турган Миразиз Расулов.

Тадбир якунида Когон шаҳар 8-умумтаълим мактаби драма тўгараги ўқувчиларининг терроризм ва экстремизмга қарши курашишга бағишланган саҳна кўриниши барчада катта қизиқиш қолдирган ҳолда ёшларни теран ва ақлан соғлом фикрлашга чақирди. Шунингдек, фаол ёшлар ва партиядошлар партиянинг ташаккурномалари билан тақдирланишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Тинчлик ва фаровонлик – қадриятлар муқаддаслигини таъминловчи омил was last modified: Июнь 18th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »