Тинчлик ва осойишталик – улуғ неъмат

13 Июнь, 19:26 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 152 марта кўрилди • Комментариев к записи Тинчлик ва осойишталик – улуғ неъмат нет

Навоий вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, Навоий вилоят Кенгаши аъзолари ва фаоллари, Навоий вилояти ИИБ Терроризм ва эктремизмга қарши курашиш бошқармаси, Ватанпарвар ташкилоти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари  ҳамда Баркамло авлод маркази тўгарак аъзолари ўртасида ўтказилган “Тинчлик — менинг нигоҳимда” расмлар танлови иштирокчиларининг кўргазмаси билан танишдилар. Ёшларнинг тинчлик ҳақидаги ўй-ҳаёллари, тасаввурлари акс этган расмлар иштирокчиларда катта таассурот уйғотди.

Тадбирда экстремизм ва терроризм иллатларига ҳамда фуқаролар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, оилада фарзандларимизни  ҳалоллик, поклик  ва атроф-муҳитни тоза, озода сақлашга ўргатиш, уларни замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашга, ўз ғоя ва ташаббусларига инновацион нуқтаи назар билан ёндашишга йўналтириш, ўргатиш ва рағбатлантириш лозимлиги таъкидланди.

Бу борада мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, ушбу ҳолатлар бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Уставида Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш борасида демократик жараёнларни жадаллаштириш, Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқатли хизмат қиладиган инсонларни тарбиялаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, ҳар қандай миллатчилик, экстремизм, терроризм иллатларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш каби вазифалар белгиланган. Мазкур тадбир юртимиз тинчлигини асраш, фаровонлиги ва ободлигини таъминлаш, ёшларнинг инновацион ғояларини рағбатлантириш, экстремизм ва терроризм иллатларига қарши курашиш, аёллар ва ёшлар жиноятчилиги ва ҳуқуқбузарликлари, ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик фикрини ва таклифларини ўрганиш, натижаси бўйича таклифлар киритиш мақсадида ташкил этилди.

Маънавий-маърифий  тадбир якунида “Тинчлик — менинг нигоҳимда” расмлар танловининг ғолиблари Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Навоий вилоят Маданият ва санъат   коллежи талабларининг терроризм ва экстремизмга қарши курашишга бағишланган саҳна кўриниши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Тинчлик ва осойишталик – улуғ неъмат was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »