“Улли ҳовли” мажмуасида ёш инноваторлар кўргазмаси ташкил этилди

9 Июнь, 19:08 • Партия лойиҳаси, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 116 марта кўрилди • Комментариев к записи “Улли ҳовли” мажмуасида ёш инноваторлар кўргазмаси ташкил этилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Биз ёш инноваторлармиз” кўргазмасини ташкил этиш тўғрисида қўшма қарор имзоланган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда партиянинг “Инновацион фаолият — тараққиёт гарови” лойиҳасини ҳаётга дадбиқ этиш мақсадида Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги “Улли ҳовли” мажмуасида  “Биз ёш инноваторлармиз” мавзусида кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада, партия фаоллари, депутатлар, ҳамкор ташкилот ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тумандаги 30 та умумтаълим мактабларидан 100 дан ортиқ ёш истеъдодларнинг инновацион ташаббуслари кўргазма иштирокчиларининг диққатини торди.

Партия фаоллари, ҳамкор ташкилот вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ ихтироларни жамиятимиз тараққиётида нақадар аҳамиятли экани билан қизиқишди ва ҳолисона баҳолашди.

Моможон Норметова, туман Кенгаши депутати:

– Партиянинг сайловолди дастурида мамлакатимиз келажаги инновацион иқтисодиёт билан узвий боғлиқ эканлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда партия фаолиятида инновацион технология ва ишланмаларни тараққий эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ёш инноваторларни партия томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадидаги тадбирлар жуда ўринли ташкил этилган.

Тадбирда энг яхши инновация учун  тумандаги 47-сон мактаб ўқувчиси Тоҳир Зарипов ўзининг қуёш электр станцияси ишланмаси билан фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолиблар ва фаол иштирок этган ёш инноваторлар партия ташкилоти ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг  диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Дилдора ИСКАНДАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Урганч туман Кенгаши раиси

“Улли ҳовли” мажмуасида ёш инноваторлар кўргазмаси ташкил этилди was last modified: Июнь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »