Урганч шаҳар Кенгаши Сессиясига масала киритилди

22 Июнь, 17:05 • Сессия, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Урганч шаҳар Кенгаши Сессиясига масала киритилди нет

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси кенг халқ оммаси томонидан юқори баҳоланмоқда. Партиянинг ҳудудий Кенгашлари қошида ишчи гуруҳлар тузилиб мазкур лойиҳа доирасида юртимиз ободлиги, табиатимизнинг софлигига муносиб ҳисса қўшилмоқда. Кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда давомида хашарлар ташкил этилиб, фуқароларнинг ён атрофни тоза тутиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетиш каби салбий холатлардан батамом воз кечишга эришилмоқда. Айниқса, депутатлик гуруҳлари томонидан ўрганиш ишларининг натижаларини муҳокама этиш мақсадида тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини тинглаш, доимий комиссия йиғилишларига тақдим этиш ҳамда  тегишли Сессия йиғилишларида муҳокама этишга киришилган.

Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши қошидаги партия фаоллари ҳамда тегишли ташкилот вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ махсус сўровнома асосида, жойларга чиқиб ўрганилган муаммо ва нуқсонлар натижаси Урганч шаҳар Кенгаши Сессиясида муҳокама этилди.

Сессия кун тартибида партиянинг Урганч шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республика Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси шу ўринда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида шаҳарда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг саломатлиги, санитария-эпедемологик осойишталигини таъминлаш мақсадида партия томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари муҳокама этилди.

Сессия йиғилишида Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаевнинг ўрганишлар бўйича ҳисоботидан келиб чиқиб, Урганч шаҳар Кенгаши Сессиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан: 15 кун муддатда шаҳарда атроф-муҳитга зарарли моддаларни шу жумладан, маиший чиқиндиларни чиқарганлик, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаганлик, оқова сувларга оқизишни олдини олиш ва мавжуд муаммо, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда алохида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш чораларини кўриш вазифаси Шаҳар экологик ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи У.Жуманиёзов ҳамда шаҳар Давлат санитария эпедемология назорат маркази раҳбари З.Қўчқаров зиммасига юклатилди.

10 кун муддатда корхона, ташкилот ва муассасалар, аҳоли, жамоатчилик ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида “Экологик маданият” ни самарали ва таъсирчан тарғибот қилишнинг аниқ, манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва ижросини қатъий назоратга олишни партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси Рустам Болтаев, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини муфофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари С.Аллаберганов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ф.Яқубова, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Н.Матяқубовлар масъул қилиб белгиланди.

Шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи Қ.Ғаффаровга, шаҳар мактабгача таълим бўлими В.Кулмедоваларга таълим муассасаларида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, атроф-муҳит тозалигига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш орқали ўқувчи ёшларда экологик маданиятни оширувчи амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш вазифаси топширилди.

Қарор ижросини 10 кун ичида назорат қилиш шаҳар Ҳокимининг ўринбосари М.Мадраҳимов ҳамда ҳалқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Коммунал хўжалик ва атроф муҳитни муҳофаза масалалари доимий комиссия раиси Н.Матяқублар зиммасига юклатилди.

Шундан сўнг  савол-жавоб ва фикр-мулоҳазалар қизғин тус олган Сессия йиғилиши ўз ишини якунлади.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП,

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Урганч шаҳар Кенгаши Сессиясига масала киритилди was last modified: Июнь 23rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »