Урганч шаҳрида ишчи гуруҳнинг халқ билан мулоқоти қизғин кечмоқда

13 Июнь, 15:44 • Ишчи гуруҳ, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 91 марта кўрилди • Комментариев к записи Урганч шаҳрида ишчи гуруҳнинг халқ билан мулоқоти қизғин кечмоқда нет

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида  партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари сайловчилар билан яккама-якка мулоқотлар ташкил этиб, уларнинг дарду-ташвишларига малҳам бўлишмоқда. Бу борада хоразмлик партиядошларимиз ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпди.

Хусусан, анашу мақсадни кўзлаган Урганч шаҳар Кенгаши фаоллари қатор маҳаллаларга ташриф буюришиб, юртдошларимизнинг яшаш шароити, оилавий аҳволи билан яқиндан танишмоқдалар. Улар билан илиқ суҳбатлар қуришиб, нуроний отахону-онахонларни дуоларини олишдан барҳаманд бўлмоқдалар.

Фаолларнинг бу галги мулоқоти “Дўстлик”, “Беш-берган”, “Жамбул” маҳалла фуқаролари билан қизғин кечди.

Фаоллар Урганч шаҳридаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан суҳбатлашганда ҳудудга қарашли “Наманган” кўчасининг ички ҳўжалик йўли ҳаракатланиш учун талаб даражасида эмаслигини таъкидлашди. Муаммо ўрганилди ва Урганч шаҳар Кенгаши депутати Рустам Болтаев томонидан вилоят Автомабиль йўллардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови билан мурожаат қилинди.

З.Юсупова, “Беш-берган” маҳалла фуқаролар йиғини  фаоли:

–  Бир неча йилдан буён маҳалламиздан ўтувчи Н.Қубро кўчаси билан Фирдавсий кўчалари кесишган жойдаги йўл белгисини нотўғри белгилангани, пиёдалар ва транспорлар ҳаракати учун қийинчилик ва муаммолар туғдираётган эди. Депутат Рустам Болтаев томонидан Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ бошлиғи номига депутатлик сўрови жўнатилди ва зудлик билан мазкур муаммо бартараф этилди. Йўл белгилари алмаштирилди. Аҳоли хурсанд. Маҳалладошларимиз номидан раҳмат айтаман.

Фаоллар “Жамбул” маҳалла фуқаролари йиғини аҳолисининг яшаш шароитлари билан танишганда маҳалладаги ички йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани маҳалла аҳлини ташвишлантираётгани ҳусусида гапиришди. Ишчи гуруҳ аъзолари бу муаммони ўрганиб чиққач, Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови чиқарилди. Шунингдек, “Бинокор” маҳалласида яшовчи Меҳрибон Машарипова, Сардор Содиқов, Бекзод Отамуродовлар ишсиз ўтирганлари тўғрисида эътироз билдиришди. Бу масала ҳам фаоллар томонидан эътиборга олинди ва Урганч шаҳар бандликка кўмаклашиш марказига депутат сўрови билан мурожаат қилинди.

Айни пайтда муаммоларни ижроси юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мулоқотлар жараёнида ишчи гуруҳ аъзолари, Хонадонлар билан бир қаторда ён атрофни тоза тутиш, ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани ҳамда ҳар бир оилада тадбиркорликни йўлга қўйишга доир маслаҳат ва тавсияларини ўртоқлашишди. Ишсиз, касб-корсиз ўтирган аёлларга керакли маслаҳатлар берилди.

Ишчи гуруҳи аъзоларининг мулоқотлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Урганч шаҳрида ишчи гуруҳнинг халқ билан мулоқоти қизғин кечмоқда was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »