Қувасойлик уюшмаган ёшлар Қўқон шаҳрига саёҳат қилишди

12 Июнь, 12:09 • Фарғона вилояти, Янгиликлар • 62 марта кўрилди • Комментариев к записи Қувасойлик уюшмаган ёшлар Қўқон шаҳрига саёҳат қилишди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Қувасой шаҳар ҳокимлигида шаҳар партия Кенгаши, партиянинг маҳаллий Кенгашдаги депутатлари, шаҳар маҳалла хайрия жамоат фонди, “Ёшлар иттифоқи” шаҳар Кенгаши ҳамкорликда “Уюшмаган ёшлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатига Қувасой шаҳрининг чекка ҳудудларидан уюшмаган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимоя ҳамда жамоатчилик эътиборига муҳтож ёшлар жалб этилди.

Тадбирда Қувасой туман Кенгаши раиси Дилобар Мирзаева сўзга чиқиб, иштирокчиларга тадбирнинг мақсади, хусусан “уюшмаган ёшлар” тушунчасининг маъно-мазмунига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбир доирасида “Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида тадбир иштирокчиларининг маърузалари тингланди.

Маърузаларда асосий ва долзарб масала сифатида уюшмаган ёшлар ижтимоий қатламини чуқурроқ ўрганиш, йигит-қизларни лаёқатларига мос касб-ҳунарга йўналтириш ёки бошқа ихтисосликларга қайта тайёрлаш, ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш корхонлари ташкил этиш ва шу орқали ёшлар бандлигини таъминлаш вазифалари олдимизда тургани таъкидланди.

Мунозаралар давомида Қувасой шаҳри чегара ҳудудларидан таклиф қилинган ёшлар вакилларининг ҳам фикр ва мулоҳазалари тингланди. Баъзи қатнашчилар уюшмаган ёшлар муаммоларини ишсизлик билан боғласалар, айримлар  маҳаллаларда психологлар ёшлар билан мунтазам мулоқот олиб бориши зарурлигини таъкидладилар.

Севара Мамажонова, тадбир иштирокчиси:

— Ўзимизнинг “Қалача” маҳалламизда яшовчи ҳеч қандай иш билан банд бўлмаган айрим  ёшлар турмуш тарзини кузатиб, шуни айтиш мумкинки, уларнинг юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати қай даражада қўллаб-қувватланаётгани, ёшларга яратилган шарт-шароитлар ва қонунда белгилаб берилган ҳуқуқ ва имтиёзлар билан қизиқмасликлари  — уюшмаган ёшлар қатламини ҳосил қилмоқда.

Маърузалар ва ўзаро мунозаралардан сўнг тадбир доирасида дастурга мувофиқ, иштирокчи ёшларнинг Қўқон шаҳрига саёҳатлари амалга оширилди. Бунда ёшлар “Қувасойцемент”АЖ корхонаси ҳомийлиги асосида ажратилган махсус автобусда Қўқон шаҳрининг тарихий қадамжоларига  йўл олдилар. Сафар давомида саёҳатчиларга вилоят партия Кенгаши вакиллари томонидан уюшмаган ёшлар муамоларини таҳлил қилишга мўлжалланган ижтимоий сўровнома тақдим этилди ва уларнинг дунёқарашлари ўрганилди.

Саёҳатлари давомида ёшлар Қўқон шаҳрининг тарихий масканлари бўлган “Худоёрхон Ўрдаси” мажмуаси, “Худоёрхон”, “Муқимий” музейларида бўлдилар. Бу ерда улар шаҳарнинг қадим тарихи, Қўқон хонлиги даври, хонликдаги ижтимоий-маданий ҳаёт, ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқалар тўғрисида кўпгина керакли ва қимматли маълумотларга эга бўлишди.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

 

Қувасойлик уюшмаган ёшлар Қўқон шаҳрига саёҳат қилишди was last modified: Июнь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »