Уюшмаган ёшлар партия эътиборида

5 Июнь, 11:28 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 31 марта кўрилди • Комментариев к записи Уюшмаган ёшлар партия эътиборида нет

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Зангиота туманидаги “Обод турмуш” маҳалла фуқаролари йиғинида “Уюшмаган ёшлар: муаммо ва ечимлар” мавзусига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда партиянинг Зангиота туман Кенгаши, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, туман Ички ишлар бўлими, туман Ёшлар иттифоқи вакиллари, бир қатор маҳаллалар, уюшмаган ёшлар ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Давра суҳбатида туман ёшларини бугунги кунда қизиқтираётган ўйларини, муаммоларини тинглаш, уларга амалий кўмак кўрсатиш, жамиятимизнинг барча жабҳаларида ўзларининг муносиб ўрниларини топишларида керакли тавсияларни бериш, уюшмаган ёшларни туманда мавжуд бўш иш ўринлари билан таништириб, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирни партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очиб берар экан, бугунги кунда юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларни меҳнатга жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар  олиб борилаётганини таъкидлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг келажаклари учун қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда бундай имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш жоизлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Қобил Нуриддинов туман профилактика инспектори:

—  “Обод турмуш”, “Абдужалилбоб” ҳамда “Ниҳол” маҳаллаларида вояга етмаганлар ва ёшлар 2062 нафар бўлса, шундан 4%ни уюшмаган ёшлар ташкил қилади. Ҳудудимизда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан қатор юзма-юз мулоқотлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Албатта, партия томонидан ўтказилган мазкур тадбир ҳам жиноятчиликка қарши курашишда, уюшмаган ёшлар сонини камайишида муҳим аҳамиятга эгадир.

Мафтуна Иноғомова, “Обод турмуш” МФЙ фуқароси, тадбир иштирокчиси:

Бугунги давра суҳбатида иштирок этиб, ёшлар учун қабул қилинган қарорлар бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Мутахассислар томонидан туманимизда мавжуд бўш иш ўринлари билан танишдим. Ўз ўрнида мутасадди вакиллар ўзимга мос келган иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришларини айтиб ўтишди. Бундан, бениҳоя хурсандман.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида партиянинг Зангиота тумани Кенгаши раиси Дилором Мирзабоева сўзга чиқиб, туманда уюшмаган ёшларни жамиятда фаол ёшлар қаторига қўшилишларида ота-она, маҳалла, жамоатчилик бирдек масъул эканлигини таъкидлади. Суҳбат давомида кўплаб ёшлар, фуқаролар мутахассисликлари бўйича бўш иш ўринлари тўғрисида мутахассислардан тўлиқ маълумот олиш имконига эга бўлдилар.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Уюшмаган ёшлар партия эътиборида was last modified: Июнь 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »