Ўзбекистон-Хитой: «Andijan Silk.Co» ривожланиш йўлида

8 Июнь, 15:13 • Андижон вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон-Хитой: «Andijan Silk.Co» ривожланиш йўлида нет

Президентимиз Шавкат Мирзиёев  шу йилнинг 19-20 май кунлари Андижонга ташрифи чоғида Андижон туманида барпо этилган «Andijan Silk.Co» масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини кўздан кечирганди. Янги лойиҳа пиллани қайта ишлаш ва ипакчилик саноатини ривожлантиришга қаратилгани билан эътиборли.

Бу ерда хитойлик ҳамкорлар ёрдамида 2,4 гектар майдонда 5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Хитой давлатидан сўнгги русумдаги йигирув ва тўқув дастгоҳлари келтирилди.

Ўз навбатида кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бухоро шаҳридаги «Бухоро бриллиант силк» масъулияти чекланган жамиятида 60 нафар ёшларнинг касбий маҳорати оширилди.

Янги корхонанинг очилиши пилла етиштирувчиларни қийнаётган маҳсулотни сотиш муаммосининг ечилишига олиб келди. Айни кунларда қайта ишлаш линиялари иш бошлади. Йилнинг чилги ҳосили биринчи бор қабул қилинди.

Жорий йилда Андижон, Булоқбоши, Избоскан, Пахтаобод ва Марҳамат туманларидаги фермер хўжаликлари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Биринчи мавсумнинг ўзида 917 тонна пилла қабул қилиниб, қайта ишланмоқда. Иккинчи ва учинчи мавсумларда бу кўрсаткич янада ортади.

– Хитойлик мутахассислар касб сирларини ўргатмоқда,– дейди иш юритувчи Феруза Акбаралиева. – Жамоанинг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Биринчи навбатда вақтинча ишсиз, уйда ўтирганларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратяпмиз. Йил охирига қадар жамоа аъзоларининг сони 300 нафарга етади.

Соҳа ривожида асосий озуқа-тут етиштириш алоҳида ўрин эгаллайди. Мутахассислар бу борада ҳам янгиликка қўл урди. «Марҳамат — 2017» навли тут яратилди. Марҳаматлик олим Абдуфаттоҳ Мусурмонқулов томонидан маҳаллий «Ўзбекистон» ва Япониянинг «Ошима» навларини пайванд қилиш орқали яратилган янги навдаги тутнинг барглари катта ва ораси тиғиз, шунинг эвазига ҳосилдорлиги икки баробар юқори.

Бир сўз билан айтганда,»Andijan Silk.Co» ривожланиш, даромад ва иш ўрни демакдир. Дастлабки қадамлар унинг истиқболидан дарак.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби

Ўзбекистон-Хитой: «Andijan Silk.Co» ривожланиш йўлида was last modified: Июнь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »