Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт

22 Июнь, 12:40 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 62 марта кўрилди • Комментариев к записи Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиянинг Самарқанд шаҳар Кенгаши фаоллари, депутатлардан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги “Зулфия” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига ташриф буюриб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар билан яқиндан танишишди.

Самарқанд шаҳрининг “Зулфия” маҳалласида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган Дилором Сафарова нафақа пули эвазига кун кечиради. Қарамоғида икки нафар фарзанди бор, улардан бири вояга етмаган.
63 ёшни қаршилаган Тамилла Сардарова эса ойига 177 минг миқдорда нафақа олади. Ёлғиз ногирон фарзандининг парвариши ҳам онахоннинг зиммасида. 1-гуруҳ ногирони бўлган Фазиля Маметова эса тўшакка михланган. Парвариш ва ғамхўрликка муҳтож. Қизи у билан яшайди ва ўз-ўзидан маълумки, олий маълумотли филолог бўлишига қарамасдан, ҳеч қаерда ишлашнинг ҳозирча имкони йўқ. Шу сабабдан ҳам ҳар икки оила ҳозирги кунда моддий ёрдамга муҳтож.

Юқорида номлари келтирилган фуқароларнинг коммунал тўловлар масаласидаги мурожаатлари тингланиб, ушбу тўловлар Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган “Ижтимоий кўмак” акцияси доирасида Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан тўлаб берилди.

Инобат ҲАСАНОВА,

Халқ депутатлари

Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Ўзбекистон — инсон қадри улуғланган юрт was last modified: Июнь 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »