Ватанпарварлик туйғуси билан яшаш инсонийлик бурчимиз

13 Июнь, 14:44 • Навоий вилояти, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Ватанпарварлик туйғуси билан яшаш инсонийлик бурчимиз нет

Бугун Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Навоий вилоятида “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, Навоий вилоят Кенгаши аъзолари ва фаоллари, Навоий вилояти ИИБ Терроризм ва эктремизмга қарши курашиш бошқармаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Тадбир доирасида Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари А.Рахмонов сўзга чиқиб, иштирокчилар эътиборини бугун амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-ҳотиржамлик муҳити мужассам эканига қаратар экан, уни кўз қорачиғидек асраш, юртимизнинг ҳар қарич тупроғини муқаддас билиб, ватанпарварлик туйғуси билан яшаш ҳар бир инсоннинг иноснийлик бурчи эканини таъкидлади. Нотиқ амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси ҳар бир фуқаронинг манфаатини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали жамиятда тинч-хотиржам, фаровон муҳитни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Шунга қарамай, юрт тинчлигига раҳна солувчи, шунингдек, маҳалла ва оила тинчлиги, одамларнинг муносиб турмуш кечириши, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда айрим муаммолар мавжуд эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда экстремизм ва терроризм иллатларига ҳамда фуқаролар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, оилада фарзандларимизни  ҳалоллик, поклик  ва атроф-муҳитни тоза, озода сақлашга ўргатиш, уларни замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашга, ўз ғоя ва ташаббусларига инновацион нуқтаи назар билан ёндашишга йўналтириш, ўргатиш ва рағбатлантириш каби фикрлар билдирилмоқда.

Ватанпарварлик туйғуси билан яшаш инсонийлик бурчимиз was last modified: Июнь 13th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »