Яна бир муҳим қадам

5 Июнь, 15:00 • Бухоро вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 117 марта кўрилди • Комментариев к записи Яна бир муҳим қадам нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури билан танишар эканман, унда партия мамлакатимиз келажаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бевосита боғлиқ эканлиги қайд этилган. Фуқаролик жамияти шаклланишининг асосини ташкил этадиган пойдевор айнан ушбу орган бўлиши кераклилиги таъкидланган. Шунингдек, маҳалла институтининг бундан кейин ҳам такомиллашуви, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш марказига айланиши учун унга давлат ваколатларини бериш тарафдори эканлиги айтиб ўтилган.

Кейинги вақтларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг роли ва аҳамияти, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Мамлакатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг май ойида имзоланган “Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам айнан фуқаролик жамияти институтларининг ривожи учун муҳим бўғиндир.

Фармон билан танишар эканмиз, унда қайд этилганидек, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 9200 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилот жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилишда, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришишда муҳим роль ўйнаётганлиги айтиб ўтилган. Тўғри, бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзига хос ўрни ва роли бор. Аммо фармонда таъкидланганидек, тизимли муаммолари ҳам йўқ эмас. Хусусан, давлатнинг фуқаролик жамияти билан самарали ва конструктив мулоқот механизмлари йўлга қўйилмаганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотларининг эҳтиёжлари тизимли таҳлил қилинмаётганлиги, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш учун самарали майдонлар яратилмаганлигини қайд этиш мумкин.

Қабул қилинган ушбу фармондан асосий мақсад – мамлакатнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини тубдан ошириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш экан, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилиб, унинг аниқ вазифалари белгилаб қўйилган. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтларига уларнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришда, илғор халқаро тажрибани ўрганишда ва ушбу тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий этишда кўмаклашишга берилган эътибор уларнинг фаолиятини тараққийлашиб борилишида, масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Фармон моҳиятида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, мазкур институтларнинг жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифларнинг киритилиши, фуқаролик жамиятининг ривожланишини, фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, бу кўрсаткичлар асосида даврий ва махсус, шу жумладан, муқобил маърузалар тайёрланиши билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилганлиги соҳа фаолиятини тубдан ижобий томонга ўзгаришида ҳамда қатор янгиланишларнинг яратилишида асос бўлади. Бу эса фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ривожини оширишга қўйилган яна бир муҳим қадамдир.

Раъно ШУКУРЛАЕВА,

Халқ депутатлари

Қоракўл туман Кенгаши депутати

Яна бир муҳим қадам was last modified: Июнь 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »