Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси педагоглар муҳокамасида

8 Июнь, 19:28 • Тадбир, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси педагоглар муҳокамасида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди ўтди. 3-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда туман Халқ таълими вакиллари, тумандаги бир қатор мактаблар раҳбарлари, ўқитувчи-педагоглар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Ҳаракатлар стратегиясининг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кўзда тутилган эди. Айни кунларда мазкур қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Давра суҳбатида қонуннинг мазмун-моҳияти, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.

Сўнгги йилларда барча соҳалар қаторида таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — дейди партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров. – Хусусан, таълимнинг барча босқичларида сезиларли даражада замон талабларига мос равишда ривожлантиришга қаратилган қарор ва фармонлар ҳаётга татбиқ этилаётганининг гувоҳи бўлиб турипмиз. Албатта, буларнинг барчасини замирида келажакка муносиб етук мутахассисларни таъминлаб беришдек эзгу мақсадлар мужассамлиги, шубҳасиздир.

Муҳокама давомида сўзга чиққан Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими мутахассиси Алишер Тожибоев қонун лойиҳасини янги таҳрири бўйича йиғилганларга маълумот бериб ўтди. Унга кўра лойиҳани тайёрлашда кўплаб хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган ҳолда, шу асосда қонунга 36 та янги модда ва амалдаги қонуннинг 33 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганини таъкидлади. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида катта ёшдагилар таълими, махсус таълим, давлат – хусусий шериклик каби қатор ўзгаришлар назарда тутилаётгани ҳам баён қилинди.

“Таълим тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумотга эга бўлдик, — дейди 6-умумтаълим мактаби раҳбари Адҳам Абубакиров. — Албатта, қонун лойиҳасидаги бундай ўзгаришлар биз педагогларга катта қулайликлар яратиши билан аҳамиятлидир. Барча мактабларда бир хил шароит яратиш тўғрисидаги таклифимни бериб ўтдим. Агар шундай имкониятлар амалга оширилса, таълим сифатини оширишга, самарадорликка эришишимизга катта замин бўлар эди.

Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан таълим вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олишди ҳамда таклиф-мулоҳазаларини билдиришди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси педагоглар муҳокамасида was last modified: Июнь 8th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »