Ёш инноваторлар томонидан қуёш ва сув билан ишлайдиган экскаватор яратилди

12 Июнь, 15:36 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Ёш инноваторлар томонидан қуёш ва сув билан ишлайдиган экскаватор яратилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида жойларда инновацион кўргазмалар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан ташкил этилган бу каби тадбирларда ёшларнинг инновацион ғоялари кенг ўрганилмоқда.

Партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Бухоро Енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежида ташкил этилган кўргазмада ёшлар ўзларининг янгича услуб ва методлари билан иштирок этишди. Ўз устозлари кўмагида компьютер кўргазмали стенд, қўлда тайёрланган автоматлаштирилган машина, овозли эртаклар китоби, мактаб ёшидаги болажонлар учун ҳайвонот оламининг овозли кўргазмалари тақдим этилди.

Шуҳрат Мухтаров, талаба:

— Бобом доим “Ёшлар учун зўр шароитлар бор-а”, деб мен ва мен каби тенгдошларимга ҳавас қиладилар. Тўғри, бугунги кунда нафақат вилоят марказларида, балки энг чекка ҳудудларда ҳам ёшларга барча имкониятлар яратилган. Мен барча тадбирларда тенгдошларим қатори ўз инновацион ғояларим билан фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан. Инновация бизларга нима беради, деган саволга битта жавоб беришим мумкин – инновация янгилик сари интилишимга туртки берди, ўзимнинг янги қирраларимни кўрсатишга имкон яратди.

Шу каби тадбир партиянинг Бухоро туман Кенгаши томонидан Бухоро қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежида ҳам ёшларнинг инновацион ғоялари уйғунлаштирилган холда ташкил этилди. Коллежнинг 1-босқич талабаси Жамшид Рустамов томонидан қуёш ва сув билан ишлайдиган экскаваторнинг яратилганлиги партия ходимларида қизиқиш уйғотди. Шунингдек, хона ҳароратини тез иситувчи, иссиқлик энергиясини тежовчи печлар, замонавий уй макетларининг ўзига хослиги билан танишишди. Янгича фикр ва янгича ғоялар билдирилди. Таклифлар айтилди.

Собир БОТИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Ёш инноваторлар томонидан қуёш ва сув билан ишлайдиган экскаватор яратилди was last modified: Июнь 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »