Юзма-юз мулоқот… ёхуд “Депутат қайда”

7 Июнь, 09:09 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 196 марта кўрилди • Комментариев к записи Юзма-юз мулоқот… ёхуд “Депутат қайда” нет

Бугун шиддат билан ривожланаётган давр ҳар бир депутатдан электорат манфаати йўлида тинмай изланиш, бурч ва масъулиятни чуқур ҳис қилиб, фаоллик кўрсатишни тақозо этмоқда. Буни яхши англаб етган Ўзбекистон “Адолат” СДПдан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар сайловчилар ишончини оқлашга, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда, бу эса ўз навбатида, партия дастурий мақсад-вазифаларининг ҳаётга татбиқ этилишига, электорат манфаатлари таъминланишига, ҳудудларда ечимини кутаётган масалалар ўз вақтида ҳал бўлишига хизмат қилаётганлиги айниқса қувонарлидир.

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Ёминий” маҳалла фуқаролар йиғинида депутат билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Бабабекова томонидан бугунги кунда мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган воқеъа ҳодисалар, юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, шу мақсадда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолига, кенг жамоатчиликка етказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, тадбир давомида маҳалла фуқаролари томонидан маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилишди.

Джоми Амонов, “Ёминий” маҳалла фуқаролари йиғини раиси:

– “Адолат” СДП билан ҳамкорликда аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, ёшлар, болаларга бағишланган тадбирларни мунтаззам равишда ўтказиб келмоқдамиз. Аввало, бугунги тадбирни ташкил этишда ташаббус кўрсатган партиянинг вилоят Кенгашига раҳмат.

Сангин Саматов, маҳалла фуқароси:

– Анча вақтдан буён маҳаллмиздаги баъзи муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб кимга мурожаат қилиш ҳақида билмай юргандим, ҳудудимиздан сайланган депутатни фақатгина исм фамилясини биламиз холос, шунинг учун бугун депутатдан маҳалламиз ҳудудида электр симёғочлар эскиргани, аҳоли ҳаёти учун хавф туғдириши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда электр симёғочларни алмаштиришда, маҳалламиз ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлашда, Чимкент ва Чироқчи кўчаларида канализация тизимини созлашда, маҳалламизга автобус йўналишини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўрдим, бугун мамлакатимзда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун барча қулайликлар яратилмоқда бизни маҳалламиз ҳудудида ҳам ёшлар учун ёпиқ стадион қуриш ишлари депутат ташаббуси билан бошлаб юборилса, жуда хайирли иш бўлар эди.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Муҳиба Бабабекова томонидан кўтарилган масалалар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови киритилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Юзма-юз мулоқот… ёхуд “Депутат қайда” was last modified: Июнь 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »