Жаҳон ахборот маконининг талаби

5 Июнь, 10:13 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 45 марта кўрилди • Комментариев к записи Жаҳон ахборот маконининг талаби нет

Кейинги вақтда барча соҳалардаги ривожланиш ва ўзгаришлар ОАВлар зиммасидаги масъулиятни ҳам оширмоқда. Айтиш лозимки, оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши, давлат ва нодавлат даврий босма нашрлар, телерадиостудиялар, таҳририят-матбаа комплексларининг кўпайиши, фуқаролик жамияти институтлари, реклама агентликлари, ахборот хизматлари, медиа коммуникация, интернет журналистикасининг шаклланиши янгича шароитда ишлай оладиган журналистлар тайёрлаш заруратини юзага келтирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 24 майдаги «Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори  ҳозирги глобаллашув даврида журналистиканинг хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугунги ҳолати ва истиқболини ўрганишга қаратилгани билан аҳамиятли. Мазкур қонун хужжатига асосан,  илмий- тадкикот ва ижодий ишлар самарадорлигини таъминлаш, юкори малакали кадрлар тай­ёрлаш максадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида Узбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

Албатта, бу таклиф кўплаб иқтидор эгалари учун катта имконият бўлиш баробарида  кадрлар сифатини яхшиланишига хизмат қилади. Чунки юқорида айтганимиздек, бугунги ривожланиш даврида журналист бир қадам олдинда бормас экан ютқазиб қўйишлиги аниқ. Шу маънода сиёсий жараёнларни ОАВлар орқали ёритиш ва жамоатчилик билан ишлашда сиёсий институтларга ҳам замон талабига мос ва билимли кадрлар зарур. Буни матбуот хизматлари партия фаолиятида кенг ўрин эгаллаб бораётгани ҳам кўрсатиб турибди.

Шу ўринда Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий кенгаши томонидан  матбуот котиблари фаолиятини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини айтиб ўтиш лозим. Илгаргидан фарқли равишда биргина сайловлар даврида эмас ҳамма вақт тарғибот ишларини тизимли олиб бориш, кенг жамоатчиликни партиявий фаолиятимиздан ҳабардор қилиб бориш кўп жиҳатдан матбуот хизматига боғлиқлигини барчамиз тушиниб етдик. Ўз фаолиятимизга бугунги кун талаби билан қарашлик шарт ва зарурат. Акс ҳолда ОАВ майдонида ўз ўрнимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин.

 Бир сўз билан айтганда жаҳон ахборот маконининг талаби ҳар биримизни изланиш ва яна изланишга ундамоқда. Янги олийгоҳ бу борада соҳа ходимларининг малакасини оширишга яқиндан кўмаклашиши шубҳасиз.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши

матбуот котиби

 

Жаҳон ахборот маконининг талаби was last modified: Июнь 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »