Жиззахда 52 нафар хайрихоҳлар беғараз донорлик ёрдамини кўрсатишди

2 Июнь, 14:39 • Жиззах вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 40 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда 52 нафар хайрихоҳлар беғараз донорлик ёрдамини кўрсатишди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ташкил этилди. Мазкур беғараз донорлик акцияси жорий йилнинг 31 май — 1 июнь кунлари партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоят Қон қуйиш марказида ўтказилди.

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказилган беғараз донорлик акциясида маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳудудий партия ташкилотлари ходимлари, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши аъзолари, партия фаолларидан иборат жами 52 нафар хайрихоҳлар беғараз донорлик ёрдамини кўрсатишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Жиззахда 52 нафар хайрихоҳлар беғараз донорлик ёрдамини кўрсатишди was last modified: Июнь 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »