Жиззахда депутатимиз ташаббуси билан ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди

9 Июнь, 16:57 • Депутатлик гуруҳи, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 198 марта кўрилди • Комментариев к записи Жиззахда депутатимиз ташаббуси билан ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди нет

Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли шижоаткорлиги ва тадбиркорлиги билан ажралиб туради. Маҳалла кўчалари обод, саришта, 1 минг 68 хўжалик, 7 минг 200 дан зиёд аҳоли яшаётган ҳудудда ўнлаб савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, тикувчилик цехлари фаолият юритмоқда.

Маҳаллада олиб борилаётган ишларда мазкур ҳудуддан сайланган депутат Офтобой Нишонованинг ҳам ўрни беқиёс. Унинг ташаббуси билан “Олмазор” маҳалласида истиқомат қулувчи Нигора Самадова ҳам 10 нафар хотин-қизларни иш билан таъминловчи тикувчилик цехи очишга муваффақ бўлди.

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Офтобой Нишонова фуқаро Нигора Самадованинг тикувчилик цехи очиш учун банкдан кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида Жиззах шаҳридаги Микрокредитбанкига депутатлик сўрови юборди. Натижада Микрокредит банк томонидан фуқаро Самадова Нигорага 47 миллион 800 минг сўм миқдорида кредит ажратилди.

Нигора Самадова, “Нигора-Юлдуз” тикувчилик цехи раҳбари:

Фаолиятимизни жорий йилнинг апрель ойида бошлаганмиз. Асосий мақсадимиз маҳалламиздаги ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш. Ҳозир бу ерда ўнлаб чевар аёллар буюртма асосида турли хил аёллар кийими, кўрпа ва ёстиқ жилдларини тикишмоқда.

Айни райтда ёш тадбиркор Нигора Самадова корхона фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш кўламини ошириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш устида иш олиб бормоқда. Мазкур эзгу мақсад амалга ошса, яна 20 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланади.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Жиззахда депутатимиз ташаббуси билан ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди was last modified: Июнь 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »