Журналист кадрлар тайёрлашнинг янги босқичи

4 Июнь, 16:26 • Муносабат, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 157 марта кўрилди • Комментариев к записи Журналист кадрлар тайёрлашнинг янги босқичи нет

Юртимизда ва жамиятда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни халққа тезкорлик билан етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Мазкур тизимни янада ривожлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши соҳа вакиллари ва журналист бўлиш орзусида юрган ёшларнинг чексиз қувончига сабаб бўлди.

Мазкур университетни ташкил этилиши чинакам миллий журналистика мактабини шаклланишида, соҳа тарихи, бугуни ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганишда, малакали кадрларни тайёрлашда муносиб аҳамиятга эгадир. Қарорга кўра, журналистика соҳасини, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий, фалсафий-эстетик асослари, замонавий медиатехнологияларни чуқур ўзлаштирган юқори малакали журналист кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш белгилаб берилди. Бу эса соҳанинг эртанги тараққиётида катта ўзгаришлар, сезиларли даражада янгиланишлар бўлишидан далолатдир. Албатта, соҳада олиб борилаётган ишлар илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этиб борилиши, келгусида соҳадаги муаммоларни бартараф этилишига замин яратади.

Шунингдек, университет моддий техник базаси, ўқув адабиётлар билан таъминиланиши, замонавий андозаларга жавоб берадиган хоналарга эга бўлишининг ўзидан маълумки, мазкур даргоҳ юқори даражадаги сифатли таълим жараёнини ташкил этилиши билан аҳамиятлидир. Бу эса келгусида етук малакали журналист кадрларни тайёрлаш ва тизим ривожига улкан ҳисса қўшилишига замин яратади. Айниқса, корхона ва ташкилотларда талабаларнинг амалиётини ташкил қилиниши ва “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттирилиши ҳамда талабаларни замонавий ахборот дастурлари билан таништириб борилиши юқори савияли ва тажрибали журналистларни етишиб чиқишига катта имкон бериши, шубҳасиздир.

Таъкидлаш жоизки, соҳада анашундай эзгу амалларни бажарилиши келажакда халққа айтар сўзи бор, қалами ўткир, ҳақиқат, адолат учун курашувчи, халқ фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қиладиган  журналистларни кашф этиши тайин. Албатта, давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантириш йўлида қабул қилинган қарор, журналистларга бўлган энг юксак эътибор қа ғамхўрликнинг намунасидир. Бу эса юртимиздаги ислоҳотларни тарғиб қилишда, келгусида мукаммал салоҳиятга эга бўлган журналист кадрлар уйғунлашувида катта куч бўлиб хизмат қилади.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Журналист кадрлар тайёрлашнинг янги босқичи was last modified: Июнь 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »