Адолатли қайноналар баҳси

26 Июль, 15:13 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Тошкент шаҳри, Янгиликлар • 34 марта кўрилди • Комментариев к записи Адолатли қайноналар баҳси нет

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги академик лицейда “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, “Аёллар қаноти” Тошкент шаҳар, туман Кенгашлари раислари, партиянинг туман Кенгашлари раислари, фаоллар, пойтахтимиздаги қатор маҳаллалар вакиллари ҳамда ОАВлари иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда аёллар мавқеини янада ошириш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг эълон қилиниши ҳам анашундай эзгу амалларнинг давомчисидир.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан республика миқёсида хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, оилаларда соғлом муҳитни яратиш, ажримларнинг олдини олиш, мақсадида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлган фаол, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан мустаҳкам дунёқарашга эга, сиёсий-ижтимоий билим ва қадриятларни яхши ўзлаштирган, жамоа ва оилада намуна бўлаётган ташаббускор аёлларни аниқлаш, рағбатлантириш ва уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилиш, қайнона-келин муносабатларини тўғри йўлга қўйиш ва бу борада маҳаллалар билан ҳамкорликни кучайтиришга кенг эътибор қаратилди.

Танловда иштирокчилар Низомда белгиланган “Таништирув”, “Савол-жавоб” ва “Эркин мавзу” шартлари асосида беллашишди. Тадбир жараёнида Тошкент шаҳрининг 10 та туманидан оилада ва маҳаллада ўрнак бўлаётган қайноналар ўзларининг билим ва ҳаётий тажрибаларини маҳоратлари орқали кўрсатишга ҳаракат қилишди. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезони асосида баҳоланиб борилди.

Муаттар Ҳамроева, Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласи иштирокчиси, танлов ғолиби:

  • Танловда иштирок этиб, ”Адолатли қайнона” номига лойиқ бўлганимдан бениҳоя хурсандман. Албатта, бундай тадбирларнинг партия томонидан ўтказиб борилиши маҳаллалар ўртасида аҳилликни таъминлашга, оилаларда тотувликни барқарор бўлишига, жамиятда хотин-қизлар фаоллигини оширишга, ўзбекона урф-одатларимиз, миллий қадриятларимизни ёшларимиз онггига сингдиришда катта аҳамиятга эгадир.

Мамлакатимизда давлатимиз томонидан жамиятимизда хотин-қизларга кенг имкониятлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор самарали ишлар бажарилмоқда. Хусусан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда, жамиятнинг ҳар бир бўғинида уларнинг мавқеини оширишда улкан натижаларга эришилмоқда. Бу борада партия ҳам аёлларда етакчилик сифатларини юксалтиришга, ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Мазкур танловнинг туман босқичларида ҳам партиянинг “Аёллар қаноти” туман Кенгашлари бошчилигида Тошкент шаҳридаги 50 дан ортиқ маҳаллалардан ибратли қайноналар иштирок этиб, унга 1000 нафардан зиёд аёллар жалб қилинди.

Танловда пойтахтимизнинг барча туманларидан ғолибликни қўлга киритган адолатли қайноналар беллашдилар. Унда Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласи иштирокчиси Муаттар Ҳамроева 1-ўринни эгаллагаб, “Адолатли қайнона” деб топилди ҳамда танловнинг республика босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. Тадбир якунида ғолиблар партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан диплом  ва  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Адолатли қайноналар баҳси was last modified: Июль 26th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »