Берунийда янги БПТ иш бошлади

19 Июль, 11:59 • БПТ, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 149 марта кўрилди • Комментариев к записи Берунийда янги БПТ иш бошлади нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Беруний туман Кенгашида янги бошланғич партия ташкилоти фаолият бошлади.

Беруний туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Палваш» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13-сонли Қишлоқ оилавий поликлиникасига ташриф буюрган партия раиси ва фаоллари шу ерда ишлайдиган шифокор, ҳамшира ва ишчи ходимларга партия дастури, устави, одоб-ахлоқ қоидалари  ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Шунингдек, янгидан аъзо бўлган 21 нафар ходимларга партия аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди ва бошланғич партия ташкилоти етакчиси сайланди. Бундан ташқари, янгидан ташкил қилинган БПТ учун устав, дастур, одоб-ахлоқ қоидалари ёзилган китобчалар тақдим этилди.

Aнвар АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Беруний тумани Кенгаши раиси

Берунийда янги БПТ иш бошлади was last modified: Июль 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »