Бир мақсад йўлида бирлашиш муаммоларни ҳал этишда қўл келади

27 Июль, 17:16 • Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Бир мақсад йўлида бирлашиш муаммоларни ҳал этишда қўл келади нет

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини, кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуришдек эзгу мақсадимизни ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда ёшлар бандлигини таъминлаш, жойларда уюшмаган ёшлар билан мунтазам равишда ишлашга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилиши, “Ёшлар келажагимиз” давлат Дастури ҳамда Президентимиз раислигида 4 июль куни ёшлар билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, яратилаётган шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган, ёшлар билан намунали ишлар кўламини кенгайтириш, улар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида имкониятлар яратиш, уюшмаган ёшлар билан тизимли мулоқотни йўлга қўйган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш лозимлиги борасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, жойлардаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш масалалари юзасидан билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ёшлар билан олиб бориладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, уюшмаган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, ички ишлар, бандлик бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, дин идораси билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳлари бу борада муайян ишларни амалга оширмоқда. Мазкур ишчи гуруҳлари бир қатор маҳаллаларда бўлиб, ишлаш учун хорижга кетган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказмоқда. Шу мақсадга қаратилган режага мувофиқ ҳар бир ҳудудга партия фаоллари, “Ёш адолатчилар” қаноти вакиллари бириктирилиб, улар иштирокида давра суҳбатлари, турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Қувонарлиси, ана шундай тадбирлар ёшларни иш ўринлари билан таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Биргина Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Пастдарғом туман Кенгаши мисолида оладиган бўлсак, жорий йилда “Адолат” қабулхонасига бугунги кунгача 57 нафар уюшмаган ёшлардан мурожаатлар тушди. Уларнинг мурожаатлари асосан бандлик, банкдан имтиёзли кредитлар олиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш масалаларида бўлди. Ушбу мурожаат қилган ёшларнинг 45 нафари партия фаоллари кўмагида иш билан таъминланди.

Аҳамиятли томони шундаки, бу борада партиянинг жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари ҳам жонбозлик кўрсатаяпти. Мисол учун, 2017 йилнинг сентябрь ойидан, яъни ёшлар билан ишлаш бўйича ўтказилган ишчи гуруҳи йиғилишидан сўнг то жорий йилнинг бугунига қадар Ҳовузак МФЙ қошида ташкил этилган БПТ раиси Замира Қодирова ташаббуси билан 77 нафар ёшлар туман марказий шифохонасига, жумладан, 28 нафари врач, 46 нафар кичик ҳамшира, 3 нафари эса кичик тиббиёт ходими вазифаларига ишга жойлаштирилди. Гумбаз БПТ раиси Зебо Тўраевага 10 нафар ёшлар мурожаат қилган бўлиб, шулардан 8 нафарининг бандлиги таъминланди. Қоқсой БПТ раиси Гулжаҳон Қўнғиротова ташаббуси билан маҳаллада яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Дилноза Қувонова хонадонида уюшмаган хотин-қизларнинг 12 нафарига “Устоз-шогирд” тўгараги бепул ташкил қилиниб, тикувчилик сир-асрорлари ўргатилмоқда. Ўтарчи МФЙда раиси, партия фаоли Муҳиба Бобоеванинг кўмаги билан тумандаги Миллий банк Пастдарғом филиали ҳамда Агробанк Гўзалкент филиалларидан 8.600.120 сўмдан 20 нафар уюшмаган ёшларга паррандачилик, чорвачилик йўналишлари бўйича имтиёзли кредитлар ажратилишига амалий кўмак кўрсатилди. Партия “Ёш адолатчилар қаноти” ташаббуси билан Д.Шодиёрова, С.Омонова, Г.Кулбаева, Н.Норбоева каби 18 ёшдан ошган фуқароларга фуқаролик паспортларини жаримасиз олишларига кўмаклашилди.

Дарвоқе, бир мақсад йўлида бирлашиш муаммоларни ҳал этишда қўл келади. Зеро, биз бирлашсак катта кучга айланамиз.

Тоҳир ЎСАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Пастдарғом туман Кенгаши

“Ёш адолатчилар қаноти” раиси

 

Бир мақсад йўлида бирлашиш муаммоларни ҳал этишда қўл келади was last modified: Июль 27th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »