Болажонларнинг қувончи чексиз

12 Июль, 18:11 • Жиззах вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 24 марта кўрилди • Комментариев к записи Болажонларнинг қувончи чексиз нет

Бугунги кунда таълим-тарбиянинг бош бўғини бўлган мактабгача таълим муассасаларида болажонлар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларни яхшилашга, кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш ва ёндашиш ўта долзарб масалага айланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоят Мактабгача таълим муассасалари бошқармаси билан ҳамкорликда партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Жиззах шаҳридаги 6, 10, 34-сонли мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган шахмат ва шашка майдончаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бўлим мудирлари Муҳаммаджон Джўраев, Райхона Ўрманова, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров, мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва ота-оналар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Партия ташаббуси билан “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилаётган шашка ва шахмат майдончаларидан бу ерда тарбияланаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари беҳад мамнун. Болажонларнинг шашкани моҳирлик билан ўйнашлари барчага илиқ кайфият бағишлади. Бошқа мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳам бундан наъмуна олган ҳолда ўз мактабгача таълим муассасаларида шашка ва шахмат майдончаларини ташкил этишга қизиқиш билдиришмоқда. Қувонарли томони шундаки, бу ишга болажонларнинг ота-оналари ҳам хайрихоҳлик билдиришмоқда. Шашка ва шахмат майдончалари ҳозирда болажонларнинг севимли машғулотига айланиб улгурган.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Болажонларнинг қувончи чексиз was last modified: Июль 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »