БПТ – партиянинг етакчи кучи

19 Июль, 10:17 • БПТ, Бухоро вилояти, Янгиликлар • 111 марта кўрилди • Комментариев к записи БПТ – партиянинг етакчи кучи нет

Бошланғич партия ташкилоти – партиянинг таянчи ва ҳамда етакчи кучидир. Мақсади, сайловолди дастурда белгиланган вазифаларни тарғиб этишда у ўзига хос ва катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғиждувон туман Кенгаши ташаббуси билан партиядошлар сони 20 дан ошди, шунингдек, иккита бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Ғиждувоннинг “Зарангари” МФЙда “Зарангари” номи билан аталувчи бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Унда 10 дан ортиқ партиядошлар бирлашишди.

Шунингдек, тумандаги “Маҳалла” МФЙда ҳам 10 дан ортиқ фуқаролар партия сафига қабул қилинди.

Раъно Жўраева, “Маҳалла” бошланғич партия ташкилотининг раиси:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдидаги тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат – қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга кенг жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Дарҳақиқат, партиянинг аъзоси сифатида унинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдим. Унда барча инсон ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият эканлиги алоҳида эътиборга олинган. Айниқса, ҳар бир лойиҳа доирасида олиб борилаётган ўрганишларда баъзи муаммолар ҳам ечилмоқда. Бу эса партияга бўлган ишончимизни янада оширди.

Ташкил этилган иккита БПТ аъзоларига партиянинг вилоят Кенгаши раиси томонидан партия аъзолик билетлари ҳамда БПТ гувоҳномалари топширилди.

Эркин ҲАЛИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ғиждувон туман Кенгаши раиси

БПТ – партиянинг етакчи кучи was last modified: Июль 19th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »