Бугунги сиёсатдан халқимиз рози

12 Июль, 09:51 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 22 марта кўрилди • Комментариев к записи Бугунги сиёсатдан халқимиз рози нет

Мустақиллик йилларида ҳаётимизда юз берган ўзгаришлар хақида қанча гапирсак оз. Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Ортга назар ташлаб, ўз ҳаётини кузатган одам борки, истиқлол биз учун юксалиш ва ривожланиш йўлига айланганига ишонч ҳосил қилади.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ўтган давр биз учун ғоят муҳим бир ҳақиқатни такрор ва такрор тасдиқлаб бераётганлиги таькидланган. “Одамларимиз, эл-юртимизни фақат ва фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкин”, дея кўрсатилади қарорда.

Мазкур қарорда битилган бу йилги байрам шиори ҳам эътиборли: “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”. Бу сўзларнинг замирида юртдошларимизнинг ватанга бўлган меҳри, Ўзбекистоннинг ривожланиш йўлидан дадил бораётган бетакрор юрт эканлиги ўз ифодасини топган. Бу ғоя остида инсон манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилувчи кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётий мисоллар орқали очиб бериш қанчалар зарурлиги уқтирилади. Шу ўринда айтиш мумкинки, Юртбошимиз томонидан қўйилаётган одамларни рози қилиш сиёсати замирида боқимандаликни йўқотиш ғояси ҳам ўз ифодасини топган. Бугун давлат менга нима беради, деб эмас, мен ўзим шу жамиятга нима беряпман, деган шиор билан яшаш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Бунинг учун давлатимизнинг бугунги сиёсатини, амалга оширилаётган ислохотлар инсон манфаатлари ҳимоясига, эртанги кунимиз бугунгиданда фаровон бўлишига қаратилганлигини юракдан ҳис этиш керак.

Бугун фуқароларнинг янада яхши яшашлиги учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Биргина “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳаракатини олиб кўрайлик. Бу Дастур оилаларни ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий фаровонлигини оширишга қаратилган. Фақат ҳаракат қилиш, имкониятдан самарали фойдаланиш лозим. Яна бир эътиборли томони оилаларда тадбиркорликни ривожлантириш айнан бизнинг Андижонимиздан бошланди.

Мен депутат этиб сайланган ҳудуддаги Фақирқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида  яшовчилар орасида вақтинча ишсиз фуқаролар ҳам йўқ эмас. Биз юқоридаги ҳаракатни амалга оширишда биринчи навбатда ана шу фуқаролар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратяпмиз. Яна ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш куннинг долзарб вазифасига айланди.

Бугун ўз тадбиркорлиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган  28 нафар тадбиркорларимизнинг сафи кенгаймоқда. Бу мустақиллик берган имкониятлар самарасидир.

Юқоридагилар албатта, ҳаётимиздаги ўзгаришларнинг бир қирраси холос. Агар барчамиз шу Ватан келажагига масъул эканлигимизни ҳис этиб яшасак, унинг пойдевори янада мустаҳкам бўлишига ўз ҳиссамизни қўшсак юртимиз янада обод, эртамиз фаровон бўлади. Пойдевори мустаҳкам иморатни ҳеч ким буза олмайди.

Дилфузахон БОЛТАБОЕВА,

Халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутати

Бугунги сиёсатдан халқимиз рози was last modified: Июль 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »