Давра суҳбати: суд-ҳуқуқ тизими ва жамоатчилик

2 Июль, 19:07 • Андижон вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 185 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбати: суд-ҳуқуқ тизими ва жамоатчилик нет

Мамлакатимизда ҳуқуқий–демократик жамият барпо этиш ва фуқаролик жамияти барпо этиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, мазкур жараёнда жамоатчиликнинг иштирокини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди билан ҳамкорликда “Суд-ҳуқуқ тизимини янги босқичга кўтаришда жамоатчиликнинг ўрни ва роли” мавзусида ўтказилган давроа суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда партия фаоллари билан бирга маҳаллий кенгаш депутаталари, Ўзбекистон судялар ассоциацияси ҳудудий бўлими масъул ходимлари ва судълар иштирок этди.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш “адолатчилар”нинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири. Шундан келиб чиқиб, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни кенг жамоатчиликка етказиш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш уларнинг фаолиятида кенг ўрин эгаллайди. Давра суҳбатида таъкидланганидек, суд идораларининг жамоат ташкилотлари, хусусан, сиёсий партиялар  билан ҳамкорлигини кучайтириш мақсадга мувофиқдир. Бу айни вақтда судлов жараёнида адолат принципларига амал қилиниши, жамоатчиликнинг иштироки ва ролини янада оширишга хизмат қилади.

— Чиндан ҳам суд-ҳуқуқ тизимини янги босқичга кўтаришда жамоатчиликнинг иштироки мухим аҳамият касб этади, -дейди жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси Шавкатбек Шадманов ,- Бугунги тадбир айни шу мақсадга қаратилгани билан эътиборли. Ҳуқуқий тарғибот йўлида биргаликда ишлашни режалаштириб олдик. Партия электорати билан чекланмай жамоатчилик орасига кириб бориб, қонунчилигимиз ва фуқароларнинг ҳуқуқлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб борамиз. Бу айни вақтда “адолатчилар”нинг жамиятдаги ўрнини янада оширади.

Иштирокчилар мавзу юзасидан маърузаларни тингладилар. Уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар  томонидан жавоб берилди.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят кенгаши иш юритувчиси

Давра суҳбати: суд-ҳуқуқ тизими ва жамоатчилик was last modified: Июль 2nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »