Давра суҳбати: “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижросига бағишланди

21 Июль, 17:56 • Давра суҳбати, Ёш адолатчилар, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 260 марта кўрилди • Комментариев к записи Давра суҳбати: “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижросига бағишланди нет

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 4 июль куни ўтказилган “Эртасини ўйлаган мамлакат ёшларини эътиборсиз қолдирмайди” мавзусидаги видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умид Сулаймонов иштирокида Қўқон шаҳридаги 5-сонли мусиқа ва санъат мактабида уюшмаган ёшлар билан юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Ёшлар – юртимиз эртаси. Эртанги кун эса бугундан бошланади. Лекин биз айрим ҳолларда бугунни ўйлаб эртамиздан ҳотиржам бўлиб қолмадикми?

Дарҳақиқат, бугун ёшлар ва улар билан ишлаш чоралари, ёшларга муносиб иш шароитлари яратиш, уларнинг бандлиги масалалари давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишга айланди. Бош қомусимиз асосида яқин ўтган давр оралиғида ёшлар сиёсатига оид ўттизга яқин қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди. Бу борада “Ёшларга оид  давлат сиёсати тўғрисда”ги қонуннинг қабул қилиниши – ёшлар учун гўёки қўшқанот бўлди.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолияти видеоселекторда Президентимиз томонидан жонкуярлик билан муҳокама этилгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Учрашувда ёшлар энг кўп қизиққан масала Давлатимиз раҳбарининг 27 июндаги Фармони билан тасдиқланган “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури бўлди. Дастурнинг бош мақсади, унинг мазмун-моҳияти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умид Сулаймонов ёшларнинг барча саволларига тўлақонли жавоб берди. Жумладан, тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшларга ўзининг керакли ҳуқуқий маслаҳат ва тавсияларини билдирди.

Тадбирда депутат томонидан қайд этилганидек, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармон —  худудларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлаш учун зарур ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Шоҳрух Толипов , тадбир иштирокчиси:

«Бугун депутат Умид Сулаймонов билан бўлган учрашувдан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, биз ёшларнинг ҳар бир ҳаракати, интилиши, мақсади, муаммоси ва режаси давлатимиз раҳбари эътиборида эканлиги жуда қувонарлидир».

Албатта, ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мамлакатнинг ёрқин ва фаровон келажагини таъминлаш демакдир. Бу борада жорий этилаётган барча ислоҳотлар ёшларимизни янада ватанпарварлик сари чорлайди.

Комила ИСРАИЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Давра суҳбати: “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижросига бағишланди was last modified: Июль 22nd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »