Депутатлик гуруҳларида: фуқаро мурожаати эътибордан четда қолмаслиги керак

6 Июль, 17:53 • Андижон вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 23 марта кўрилди • Комментариев к записи Депутатлик гуруҳларида: фуқаро мурожаати эътибордан четда қолмаслиги керак нет

Халқ депутатлари Андижон туман кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг шу йил январъ ойида ўтказилган йиғилишида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш баробарида амалдаги йилда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга бўлган эътиборни янада ошириш депутатлар олдига асосий вазифа қилиб қўйилганди. Бу бежиз эмас. Депутат ҳамма вақт ўз ҳудудидаги муаммоларни ўрганиб бориши ва ечимини топиши лозим. Фуқароларнинг мурожаатлари аксарият ҳолларда айнан муаммолардан иборатлиги  бор гап.

Йилнинг ўтган даврида ҳар бир депутат ўз ҳудудида қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, давлатимизнинг бугунги сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотлардан жамоатчиликни хабардор қилиш баробарида уларнинг фикрлари, таклиф ва муаммоларини ўрганиб борди. Бунда амалдаги йилда кўзда тутилган бош вазифа — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инновацион ғоялар ва замонавий технологияларни амалиётга тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди. Депутатлар аралашуви билан 24 нафар тадбиркор молия муассасаларидан кредитлар олиб,  ўз фаолиятини бошлади.

Депутат Зарифахон Ёқубова энг фаол, сайловчилар билан ҳамнафас халқ вакилларидан. У асосий эътиборни ижтимоий кўмакка мухтож оилалар билан ишлашга қаратмоқда. Шу йилнинг февралъ ойида Гумбаз МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Аҳмадали Вохидовнинг ногиронлар аравачаси олишда қийналаётгани юзасидан қилган мурожаати эътиборини тортди. Тегишли ташкилотларга қилинган сўров ўз натижасини берди. Май ойида А.Вохидов аравачали бўлиб, маҳалла кўчаларини айлапниш бахтига эришди.

Фуқаролар Назира Латипова, Нодирбек Абдулҳамидовларнинг саломатлигини тиклаш борасида қилган мурожаатлари З.Ёқубова аралашуви билан ўз ечимини топди. Бу айни вақтда сайловчиларда ўз вакилларига бўлган ишончни оширмоқда.

Ойжамол МФЙда яшовчи фуқароларнинг февралъ ойидаги депутат Дилдора Алихоновага томорқадан фойдаланишда оқава сув муаммо бўлаётгани, яна молиявий кўмак масаласида қилган мурожаати Д.Алихоновани  молия муассасалари ва сув назорати идорасига бошлади. Ўз навбатида фуқароларга давлатимиз томонидан бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар тушунтирилди.

Албатта, депутатга муаммонинг ечими билан баҳо берилади. Бу борада куйганёрлик сайловчилар Д.Алихоновдан хурсанд. Ҳар икки масала ҳам ижобий ечимини топди. Ҳозирда 8 нафар фуқаро молия муассасалари кўмагида томорқасида иш билан банд.

Албатта, барча ишлар ўз вақтида ечимини топяпти деб айтиш қийин. Ҳар ойнинг охирги жума куни ўтказиладиган йиғилишимизда айни шу масала кўриб чиқилади. Масаланинг қанчалик долзарблигига қараб депутатларимиз томонидан 23 та депутатлик сўрови чиқарилди. Уларнинг 20 таси ўз ечимини топди. 3 та масала ҳозирда масъул ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, депутат ва сайловчилар ўртасидаги муносабат муаммолар ечимига йўл очмоқда. Бу сиёсий институтлар ва фуқароларнинг жамиятдаги роли ортиб бораётганининг натижасидир.

Тохиржон ЭРГАШЕВ,

Халқ депутатлари Андижон туман кенгашидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари

Депутатлик гуруҳларида: фуқаро мурожаати эътибордан четда қолмаслиги керак was last modified: Июль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »