Эътибор фаоллигимизни оширади

7 Июль, 15:28 • Андижон вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 97 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибор фаоллигимизни оширади нет

Бугун Ўзбекистон ёшлари ҳаётида том маънода янги давр бошланди, деб айтсак сира муболаға бўлмайди. Чунки Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида биз ёшларнинг эртамиз билан боғлиқ энг долзарб вазифалар танқидий кўриб чиқилди ва амалга ошириладиган вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Ёшлар ўртасидаги муаммоларнинг вужудга келиши аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалашини таъкидлаган давлатимиз раҳбари, жойларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ишларига панжа орасидан қарамаслик, аксинча бу билан жиддий шуғулланиш, керак бўлса, мутлақо янги тизим жорий қилиш лозимлигига тўхталди. Бунинг учун ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шароит яратиш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тасдиқланиб, уни барча туман ва шаҳарларда амалга ошириш бошланганлиги барчамизни чексиз қувонтирди. Дастур доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги тенгдошларимизни бизнес лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит берилиши, ҳар бир фермерга биттадан банд бўлмаган ёшни бириктириш каби муҳим жиҳатларнинг ҳисобга олинганлиги алоҳида аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари жойларда ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар ҳафта камида икки кун уюшмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган ёшлар билан учрашиб, уларни ўз фарзанди каби кўриб, муаммоларини ўрганиши, бандлигини таъминлаш чораларини кўриши лозимлиги ҳақидаги фикрлари  орзуларимизнинг ушалишига йўл очади. Энди маҳаллаларда ишсиз юрган, уюшмаган ёшларнинг дардига қулоқ тутиш, уларнинг муаммолари ечимини топиш, бандлигини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилади.

Биз келажак авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, турли оқимлар ва ёт ғоялар таъсиридан асраш масалалари ҳам йиғилиш диққат-эътиборидаги масала бўлди. Амалга оширилаётган маънавий-маърифий йўналишдаги ишларни янада жонлантириш, бўш вақтимизни мазмунли ўтказишини ташкил этиш зарурати алоҳида таъкидлаб ўтилди. Муаммоларимизни ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига маънан баркамол этиб тарбиялаш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва ёт ғоялар таъсиридан сақлаш куннинг долзарб вазифаларидан бири этиб белгиланди. Бундайин долзарб вазифани амалга оширишда маҳаллий Кенгашлар депутатларини фаоллигини ошириш, халқ вакиллари бўлган депутатлар корпуси бизнинг келажагимиз учун ҳаммадан ҳам кўпроқ жон куйдириши лозимлиги, сиёсий партияларнинг ёшлар қанотлари фаолияти самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Албатта, вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш ва туғруқлар сони кўпайгани оғриқли масалалардан бири. Бу йўлда биз “ёш адолатчилар” ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иш олиб боришимиз, таъсирчан чора-тадбирлар белгилашимиз зарур. Токи ҳар бир қиз жамиятда ва оилада ўз ўрнини топсин.

Бир сўз билан айтганда, билдирилган ҳар бир фикр, ҳар бир таклиф бизнинг бахту саодатимиз, келажагимиз йўлида ташланган муҳим қадамдир. Уларнинг замирида бизни чин маънодаги бахтиёр авлодга айлантириш, мақсад ва орзулари йўлида олға интилган йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи ётибди. Биз андижонлик ёшлар бунга жавобан буюк аждодларимизга муносиб инсонлар бўламиз.

Нозима ЯҚУБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли

Эътибор фаоллигимизни оширади was last modified: Июль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »