Эътибор ва имконият — ютуқлар калити

9 Июль, 18:29 • Ёш адолатчилар, Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 148 марта кўрилди • Комментариев к записи Эътибор ва имконият — ютуқлар калити нет

Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир қадамда мамлакатимиз ёшларига қарата билдираётган ишонч ва эътибори уларнинг келажакда юксак чўққиларга эришишига замин бўлиши аниқ.

Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир чиқишлари биз ёшларнинг интилишларимизга туртки бўладиган ҳаётий фикрлари, бизларни янги марралар сари руҳлантирмоқда.

Айниқса, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги фармоннинг қабул қилиниши ва ушбу дастур жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб барча шаҳар ва туманларда амалга оширилаётганлиги юртимиз ёшларини қувонтириб, уларнинг олқишига сазовор бўлмоқда.

Чунки, мазкур фармонни гапдан амалий ишга ўтиш жараёнининг муҳим одими деб бемалол айтиш мумкин.

Шунингдек, ёш тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ечимини ўзида акс эттириши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари ушбу фармон ёшларнинг тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратишда, ягидан янги иш ўринларини яратиш орқали ёшлар бандлигини таъминлашда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Шу ўринда биз ушбу фармоннинг юртимизда ёшлар орасида ишсизликнинг олдини олиш орқали, улар ўртасида учраётган турли хил жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг ҳам олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишимиз зарур.

Албатта, берилаётган имтиёз ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар бу янги ташаббус ва ғояларга қанотдир.

Уни янада ривожлантириш ва юксак натижаларга эришиш тинимсиз меҳнат ва изланишни талаб этади.

Шунинг учун ҳам барча юртимиз ёшларини ушбу дастур аҳамиятини кенг муҳокама қилиб, берилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланишга чақириб қоламан.

Шахзод ГЕНЖЕКУЛОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

«Ёш адолатчилар қаноти» фаоли

Эътибор ва имконият — ютуқлар калити was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »