Эьтирофга муносиб бўламиз

11 Июль, 09:56 • Ёш адолатчилар, Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 23 марта кўрилди • Комментариев к записи Эьтирофга муносиб бўламиз нет

Маълумки, бугунги кунда ёшларимизни қувонтираётган янгиликлар, ўзгаришлар кўлами кенгайиб бормоқда. Айниқса яқинда Президентимиз томонидан ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши юртимизнинг жамики ёшлари диққат марказида бўлди.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва бизнес кўникмаларга ўқитиш бўйича ишлаб чиқилган тизим – ўз ишига эга бўлмаган кўпчилик ёшларга ўзгача ғайрат ва янги умид баҳш этди.

Бу борада ҳудудларимизда жорий йилнинг июль ойидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилаётган “Ёшлар  — келажагимиз” Давлат дастури тадбиркор, ташаббускор ва интилувчан ёшларимиз учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Ушбу дастур бизнес соҳасида фаолият юритмоқчи бўлган, ўз ҳунари, ғояси ва лойиҳалари билан юртимиз равнақига ҳисса қўшишга қодир ёшларимиз учун кенг имкониятлар тақдим этади.

Юртбошимизнинг ёшлар истиқболи, уларнинг бахтли ҳаёти, фаровон турмуши йўлида амалга ошираётган бундай ислоҳотлари келажакда албатта ўз мевасини бермай қолмайди. “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури ижроси орқали ижтимоий ва иқтисодий фаолияти йўлга тушиб, жамиятда ўз ўрнини топган ҳар бир ёшлар вакили эртага бу эзгуликларга жавобан, сидқидилдан меҳнат қилиб, юртимизга наф келтиришни кўзлайди.

Шу ўринда мен ҳам ушбу дастур доирасида ёшларга ўз таклифимни билдирмоқчиман. Янги бизнес ишини бошлаётган ҳар бир ёш тадбиркор ўз танлаган соҳасида камида 4 ой амалиёт ўташи лозим деб ҳисоблайман. Масалан,  боғдорчилик билан шуғулланишни режа қилган ёшлар ўз ҳудудидаги шу соҳа билан шуғулланиб келаётган боғбонларимизга бириктирилган ҳолда ишни амалий жиҳатларини ўз кўзлари билан кўриб, кераклича тажриба орттирсалар, келажакда бизнеснинг бардавомлигини, кутилмаган хатоларга йўл қўйиш эҳтимоли бўлмаслигини кафолатлайди.

Мазкур дастур нафақат ёшларимиз порлоқ келажаги, балки, ёш оилаларнинг тўкин дастурхони, болажонларимизнинг етишмовчилик кўрмай камолга етиши, халқимизни турмуш даражасини кўтаришдай олий мақсад кўзланаётгани ёшлар қалбида миннатдорлик, юртпарварлик туйғуларини янада кучайтиради ва янада янги ғоя ва ташаббуслар сари етаклайди.

Аблулазиз ЙЎЛДОШЕВ,

Фарғона давлат университети

Ижтимоий-иқтисодий факултети

Ижтимоий иш йўналиши талабаси,

“Ёшлар қаноти” фаоли

Эьтирофга муносиб бўламиз was last modified: Июль 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »