Фуқароларнинг қонуний иш фаолиятини таъминлаш – асосий мақсадимиз

9 Июль, 11:37 • БПТ, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Фуқароларнинг қонуний иш фаолиятини таъминлаш – асосий мақсадимиз нет

Партия сайловолди Дастури қай даражада бажарилиши биринчи навбатда бошланғич партия ташкилотларининг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.

Шу боисдан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши БПТлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Шулар қаторида Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши томонидан партиянинг корхона ва жамоат муассасаларидаги бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ҳамда аъзолари учун сиёсий ўқувлар тизимли ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги сиёсий ўқув «Маиший хизмат кўрсатиш нуқталарида (paynet, гўзаллик салонлари, хусусий автомобиль ёқилғи қуюш шаҳобчалари, хусусий савдо дўконлари, хусусий аптека) меҳнат қилаётган ёшларнинг меҳнат фаолиятини расмийлаштириш тартиби» мавзусига бағишланди.

Бугунги ҳаётимизда жуда муҳим бўлган ушбу мавзу юзасидан партиянинг туман Кенгаши раиси И.Палванов кун тартибидаги масала юзасидан БПТ етакчилари ва аъзоларига батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, БПТ етакчилари ва аъзолари мазкур мавзу юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

Фуқароларнинг қонуний иш фаолиятини таъминлаш – асосий мақсадимиз was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »