Хонқа туман Кенгаши сессиясида лойиҳа доирасида иккита масала муҳокама этилди

7 Июль, 18:01 • Сессия, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 105 марта кўрилди • Комментариев к записи Хонқа туман Кенгаши сессиясида лойиҳа доирасида иккита масала муҳокама этилди нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан мамлкатимизда ўнлаб лойиҳалар доирасида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Натижалари депутатлик гуруҳларида, доимий комиссия йиғилишларида ҳамда тегишли Кенгаш сессияларида муҳокама этилмоқда. Аниқланган муаммо ва нуқсонлар сессиялар қарори  билан амалиётга йўналтириб ижроси назоратга олинмоқда.

Хусусан, партиянинг Хонқа туман ташкилоти қошида ташкил этилган ишчи гуруҳларнинг саъй ҳаракатлари ҳам бесамар кетмаяпди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” ҳамда “Мактабгача таълим кадрлар тайёрлашни бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида махсус сўровномалар асосида жойларда ўрганиш ишлари натижалари Хонқа туман Кенгаши сессияси кун тартибида муҳокама этилди.

Сессия йиғилишини, халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Омонбой Жуманазаров кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди.

Йиғилиш даставвалида “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси ўрганишлар якунлари муҳокама этилди. Ўрганиш натижалари тўғрисида туман Кенгаши депутати Дилбар Юлдошеванинг ахбороти тингланди. Савол – жавоб, фикр ва мулоҳазалардан сўнг сессиянинг қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди ва қабул қилинди.

Қарорга асосан: Ўн кун муддатда туманда атроф-муҳитга зарарли моддаларни, шу жумладан, маиший чиқиндиларни  ташлаганлик,  ичимлик сув муаммосидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими раҳбари З.Сапаев, туман ДСЭНМ раҳбари Д.Сапаевлар зиммасига юклатилди.

Туман “Тоза ҳудуд” ДУК раиси М.Ботиров, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши раиси М.Исақов фуқаролар, ташкилотлар ва “Тоза ҳудуд” ДУК ўртасида шартнома тузиш ишларини 3 ой муддатда амалга оширишга масъул деб белгиланди.

“Тоза ҳудуд” ДУК раиси М.Ботиров зиммасига чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш вазифаси юклатилди.

Туман халқ таълими бўлими раҳбари Р.Аминов, туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Р.Мухторова таълим муассасаларида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, атроф-муҳит тозалигига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш орқали ўқувчи ёшларда экологик маданиятни оширувчи амалий ўқув машғулотларини  ташкил этишга беркитилди.

Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари” доимий комиссияси раиси Ш.Хўжаниёзовлар зиммасига юклатилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги партиянинг “Мактабгача таълим-кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасидаги  масала муҳокамага қўйилди.

Унда мазкур масала юзасидан олиб борилган ишлар натижалари тўғрисида туман Кенгаши раиси З. Юсупованинг ахбороти эшитилди. Масала юзасидан фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашилди. Шундан сўнг сессиянинг қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Қарорга асосан: Хонқа туман мактабгача таълим бўлими мудираси Р.Мухторова, туман молия бўлими мудири Х.Ахмедов, туман ҳокими ўринбосари А.Хўжаниёзовлар ҳамкорликда ўн кун муддат ичида тумандаги 1-сон МТМни янгидан қуришга боғлиқ бўлган муаммолар, 22-сон МТМни қўшимча биносини капитал таъмирлаш, 36-сон МТМни қўшимча бино билан таъминлаш ишларнини кўриб чиқиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни инобатга олган холда, алоҳида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Хонқа туман мактабгача таълим бўлими мудираси Р.Мухторовага 13-сон МТМнинг ўйин майдончаларини талаб доирасида шакллантириш, 9-сон МТМ ва 37-сон МТМда тарбияланаётган болаларни мактабга сифатли тайёрлашнинг ҳолати, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, ўйин майдони учун жиҳозлар, ўйинчоқлар, машғулотлар ўтказиш учун жиҳозлар, мебел жиҳозлари билан таъминлаш, яратилган имкониятдан тўлиқ фойдаланмаётган МТМ мудираларига тегишли чоралар кўриш  масъулияти юклатилди.

Айни пайтда қарорлар амалиётга йўналтирилган ва бажарилиши назорат остига олинган. Хоразмда сессияларга масала киритиш ишлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Хонқа туман Кенгаши сессиясида лойиҳа доирасида иккита масала муҳокама этилди was last modified: Июль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »