Имконият ва эътибордан мамнунмиз

3 Июль, 14:20 • Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Имконият ва эътибордан мамнунмиз нет

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари учун яратилиб берилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг барчаси жонажон ватанимизнинг навқирон авлодларини ҳақиқий келажак эгалари этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза қилищ, билимли, соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Муҳтарам Президентимизнинг «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури тўғрисидаги фармонининг қабул қилиниши ҳам ёшлар ва ёш оилаларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, жамият  ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган ёшларни рағбатлантириш шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.

Фармон билан танишар эканмиз “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури амалга оширилиши билан мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган иқтидорли ёшларимизнинг бизнес ташаббуслари билан лойиҳаларини амалда қўллашда кўмаклашиш, маълум бир иш билан банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, энг асосийси уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш орқали, жамиятдаги фаоллигини ошириш масаласи кундаланг турганлигини кўрамиз.

Иқтидорли ва шулар қатори уюшмаган ёшларнинг ҳам ҳаёти ва келажаги учун ўта зарур бўлган юқоридаги каби мақсадлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилаётгани, мақсадларни амалга оширишнинг иқтисодий ечимларидан бири бўлиб хизмат қилади.

Айниқса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни мақсад қилган ёшлар учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш тартибининг жорий этилаётганлиги, ўз қобилият ва билимимни юртимиз иқтисодиёти тараққий етиши учун сарфлайман деган ташаббускор ва шижоатли ёшларга иқтисодий мадатдир.

Мана шундай яратилаётган кенг ва тенгсиз имкониятлардан Қорақалпоғистонлик ёшлар ҳам унумли фойдаланган ҳолда ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигига ўз улушларини қўшади деб ишонч билдираман.

Азийз ПИРЖАНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

“Ёш адолатчилар” қаноти раиси

Имконият ва эътибордан мамнунмиз was last modified: Июль 3rd, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »