Имконият ва эътиборга муносиб булайлик

6 Июль, 17:10 • Ёш адолатчилар, Қорақалпоғистон Республикаси, Муносабат, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Имконият ва эътиборга муносиб булайлик нет

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 июль кунги биз ёшлар ҳаётимиз ва келажагимиз билан боғлиқ ўтказган видеоселектор йиғилишини ОАВ орқали кузатиб, Президентимизнинг куюнчаклик билан билдирган таҳлилий ва танқидий фикрларини эшитар эканман, қалбим жўнбушга келиб, кўзимда қувонч ёшлари қалқиди.

Нимага? Сабаби шулки, мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида биз ёшларга эртанги ҳал қилувчи куч сифатида эътибор қаратилаётгани, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, барча поғонадаги раҳбарларни ёшларнинг келажаги билан боғлиқ масалалар билан доимий шуғулланишга даъват этаётган Президентимизнинг борлигидан ва бизнинг бахтимиз албатта бутунлигидан қалбим ҳаяжонга, фахр ва ифтихорга тўлди.

Шулар қатори афсусланарли айниқса, ёшлар орасида жиноятга қўл уруш ҳолатларининг кўплаб учраётганлиги, улар фақат уюшмаган ёшлар орасида бўлиб қолмасдан, коллеж ва мактаб ўқувчилари орасида ҳам руй бераётганлиги тўғрисидаги маълумотлардан бироз тушкунликга тушгандай бўлдим.

Мана шу бугун жиноят кўчасига кириб бораётган, жиноят содир этиб, ҳаммамизнинг юзимизни пастга қаратаётганлар орасида менинг тенгдошларим, ёки укаларим, балки маҳалладошларим ҳам борлигидан юзим қизарди ва ўзимни-ўзим саволлар исканжасига олдим.

Хўш, мана шу ёшлар нима учун мана шундай ҳолатга тушиб қолди?, Нима учун соатлаб ўтказаётган турли шаклдаги тадбирларимиз самарасиз қолиб кетмоқда?, ёки бу жаҳонда кечаётган глоболлашув жараёнининг таъсиримикан?.

Ушбу саволларга нима деб ва қандай жавоб ахтаришимиз керак ва қандай қилиб Президентимиз ташаббуси билан давлатимиз яратиб бераётган шароитларга муносиб бўламиз.

Уйлашимча, бугун юртимизда китобхонлик маданиятини ошириш буйича амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар чин маънодаги комил инсонларни тарбиялашга қаратилган энг мақбул ва таъсирчан чоралар ҳисобланади.

Ҳар қандай ҳаёсизлик ва тартибсизликнинг замирида китоб ўкимаганлик, тарихни билмаслик, саънатга меҳр қуймаслик ва спорт билан маънавий тарбиянинг узвийлиги таъминланмаслиги сабаблари туради деб уйлайман назаримда.

Шулар қатори бандлик масаласи ҳам ўта долзарб.

Давлатимиз раҳбари ёшлар ўртасидаги муаммолар, жумладан, жиноятчиликнинг илдизи аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалишини алоҳида таъкидланиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиш зарурлиги ва бу буйича “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тасдиқланиб уни барча туман ва шаҳарларда амалга ошириш бошланганлигини келтириб ўтди.

Ҳақиқатан ҳам келгусида ушбу дастур ёшларимиз бандлигини таъминлаш, ёш оилалар мустаҳкамлигига эришишда юксак аҳамият касб этади деб уйлайман.

Сўзимнинг сўнгида азиз ёшлар бизни оқ юбив, оқ тараб улғайтирган ота-онамиз, қўлимизга қалам бериб ҳарф ўргатган устозларимиз, маънавият ва аҳлоқ масалаларида ёрдам кўрсатиб, ақл ва ибрат кўрсатаётган маҳалламиз, эртанги келажагимиз эгалари ҳеч кимдан кам бўлмасин деб жон куйдираётган Президентимиз ишончи ва эътиборига муносиб бўлайлик.

Тарбия намуналарини, маънавият чарчашмаларини бошқа давлат ёки халқлардан эмас, миллий тарихимиз, қадриятларимиз, адабиётимиз дурдоналаридан олайлик.

Энг асосийси, аждодларга муносиб авлод бўлайлик.

Ўзбекистон Халқ шоири Сирожиддин Саййид айтганларидек:

Сингилжон экавер райҳонларингни,

Эгаси бор Юртнинг Эртаси бордир.

Бийбиназ КАЙПОВА,

Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

«Ёш адолатчилар қаноти» фаоли

Имконият ва эътиборга муносиб булайлик was last modified: Июль 6th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »