Инновацион фаолият — тараққиёт гарови

4 Июль, 10:11 • Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 136 марта кўрилди • Комментариев к записи Инновацион фаолият — тараққиёт гарови нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши, Самарқанд вилоят, шаҳар халқ таълими бошқармасига қарашли “Баркамол авлод” болалар маркази билан ҳамкорликда партиянинг “Инновацион фаолият-тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида кўргазмали учрашув ўтказди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Самарқанд вилоят, шаҳар халқ таълими бошқармасига қарашли “Баркамол авлод” болалар марказлари ходимлари, партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, партия фаоллари, Самарқанд шаҳридаги мактаб ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари ҳамда маҳаллий ОАВлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси, “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури ижросини таъминлаш, ўқувчи ёшлар ҳамда педагогларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятининг истиқболли ютуқларини тарғиб қилиш ва жорий этишнинг самарали механизмини яратиш, таълим муассасаларида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий, интерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш, рақамли технологияларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш, шунингдек, истиқболли фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини ишлаб чиқишни қўллаб қувватлаш, кўргазма тадбирларини ташкил қилишни таъминлаш, ижодкор ва иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, улар ўртасида ижодий муҳитни шакллантириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсад-вазифаларида ҳам мамлакатимиз илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшиш вазифаси белгиланган. Жумладан, партия инновацион технология ва ишланмаларни тараққий эттириш масалалари мамлакатимизда илм-фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишига, уларнинг қўллаб-қувватланишига узвий боғлиқ, деб ҳисоблайди. Мана шу мақсад-вазифани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилган ушбу инновацион кўргазма кўплаб иқтидор эгалари ва янги инновацион ғояларни кашф қилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари И.Ядгоров сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида таълим сифат ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва ривожлантириш бўйича қатор Қарор ва Қонунларнинг қабул қилиниши натижасида мамлакатимизда таълим-тарбия ишлари бутунлай янгича тус олган бир даврда яшаётганлигимиз шунинг учун ҳам яратилган шароитлардан оқилона фойдаланишимиз, олдимизга турган вазифаларни яна бир марта белгилаб олишимиз ва мамлакат ривожи йўлида ўз ҳиссамизни қўшишимиз кераклиги, бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан халқимизнинг фаровонлиги, ёшларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилаётганлиги, ушбу имкониятлардан ҳар биримиз оқилона фойдаланишимиз лозимлиги тўғрисида гапирди. Бундан ташқари мазкур мактаб ўқувчиларининг ютуқлари, бу ерда олиб борилаётган ишлар, яратилаётган турли кўринишдаги инновацион ихтироларга ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўқувчилар томонидан яратилган турли кўргазмали қурилмалар ва расмлар намойишида иштирок этишди. Тадбир сўнгида “Инновацион фаолият — тараққиёт гарови” лойиҳаси доирасида ўтказилган кўргазмали ва амалий  учрашувнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликга тарғибот ишларини кенг йўлга қуйиб, ёшлар ўртасида инновацияга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида бундай тадбирларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда доимий ўтказиб бориш хусусида ҳам келишиб олинди.

Мирзоҳид АЛИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Инновацион фаолият — тараққиёт гарови was last modified: Июль 4th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »