Йиғилишда якуний натижалар ҳақида маълумот берилди

11 Июль, 15:35 • Бухоро вилояти, Ижроқўм, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Йиғилишда якуний натижалар ҳақида маълумот берилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгашида ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши раиси ва ходимлари, шаҳар Кенгаши депутатлари ва фаоллари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов очиб берди. Шунингдек, Когон шаҳар Кенгаши раиси Рауф Сувонов сўзга чиқиб, ўтган 6 ой давомида шаҳар Кенгаши томонидан партия лойиҳалари доирасида амалга оширилган ишлари хусусида маълумот берди. Жумладан, партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида”, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори”, “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида” сингари қатор лойиҳалар доирасида ташкил этилган тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди. Партиянинг Когон шаҳар Кенгаши томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 41 марта чиқиш қилинганлиги ҳам таъкидланди. Йиғилиш давомида келтирилган маълумотлар партия вилоят Кенгаши раиси томонидан таҳлил қилинди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Нодира Мўминова, Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати:

— Депутат сифатида партия лойиҳалари доирасида қатор ишлар олиб бордик. Аммо бу ишларимизнинг ҳаммасини ҳам ижобий баҳолай олмайман. 6 ой давомида муаммолар ечимини ҳал этишда, халқ билан ёнма-ён яшаган ҳолда уларнинг мурожаатларини ўрганишда баъзи камчиликларга йўл қўйилди албатта. Бу камчиликларни бартараф этиш мақсадида доим масъулиятни ҳис қилиб бормоғимиз даркор. Шундагина муаммолар ечими ўз вақтида ҳал этилиши мумкин.

Шунингдек, депутат Жобир Ҳакимов ҳам сўзга чиқиб, партия хайрихоҳларини кўпайтиришда, унинг мақсад ва вазифаларини тадбиқ этишда, ҳар бир муаммонинг ижобий ечимини ҳал этишда депутатнинг алоҳида ўрни борлиги ва бу борада депутатлар ташаббускор бўлиши лозимлигини эътироф этди.

Бобир РАДЖАБОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши ижрочи котиби

Йиғилишда якуний натижалар ҳақида маълумот берилди was last modified: Июль 11th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »