Келажаги бор ёшлар — мамлакат бунёдкори

7 Июль, 20:05 • Бухоро вилояти, Ёш адолатчилар, Муносабат, Янгиликлар • 147 марта кўрилди • Комментариев к записи Келажаги бор ёшлар — мамлакат бунёдкори нет

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 июль куни ёшлар билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, яратилаётган шароитлар кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда албатта, ёшлар билан намунали ишлар кўламини кенгайтириш, улар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлишида имкониятлар яратиш, уюшмаган ёшлар билан тизимли муаммоларни йўлга қўйган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Президентимиз томонидан ёшлар орасида келиб чиқаётган муаммоларнинг аниқ рақамларда берилганлиги биз ёшлар учун жуда катта аҳамиятга эга бўлиши керак. Чунки тенгдошларимиз орасида ҳар қандай салбий иллатларнинг юзага келишида нафақат, мутассадди ташкилот ходимлари, балки бизнинг ҳам уларга бўлган эътиборсизликларимиз сабабдир. Тенгдошларимиз билан мулоқот қилиш давомида уларнинг фикрлари билан ўртоқлашиб, жамият ҳаётида ўз ўрнига эга бўлишида кўмакдош бўлмоғимиз зарур. Хусусан, давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, жиноятчиликнинг илдизи аксар ҳолларда ишсизликка бориб тақалади. Аслида ҳам тўғри. Ёшлар орасида ишсизлик муаммосини олдини олишимиз учун давлатимиз раҳбари билан бирга елкама елка туриб, улар томонидан яратилган барча шароитлар ва имкониятлардан тенгдошларимизнинг ҳис этиши учун кўмакдош бўлмоғимиз лозим. Ташкил этилиши режалаштирилган “Ёшлар меҳнат гузари”нинг ўзи ўзбекистонлик ёшлар мақсадининг рўёбидир. Энди барчамиз эркин тадбиркорлик қилиш ҳуқуқига янада кенгроқ имкониятларга эга бўлдик. Ишсизлик муаммосининг ечими эса ўз-ўзидан ҳал этилиши табиийдир.

Партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари давлатимиз раҳбарининг нутқидан келиб чиққан ҳолда уюшмаган тенгдошларимизнинг муаммоларини ечишда, маънавий-маърифий йўналишдаги ишларни янада жонлантиришда, уларни музей, театр ва бошқа маданий-маънавий масканлар, спорт мусобақалари, илм-фан, спорт ва амалий санъат тўгаракларига фаол жалб этиш орқали бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этишда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор. Бир болага етти маҳалла тарбиячи деганларидек, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, Президентимиз томонидан яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, айтилган ҳар бир нутқидан хулосага эга бўлиб, Ватан равнақи йўлида хизмат қиладиган, мақсад сари доим олдинга интиладиган шахс бўлиб улғайишимиз лозим. Шундагина мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, эртасини ўйлайдиган, аниқ бир мақсадга эга ёшлар қаторида бўламиз. Зеро, мамлакат келажаги баркамол ёшлар қўлидадир.

Моҳинисо ОМОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

“Ёш адолатчилар” қаноти фаоли

Келажаги бор ёшлар — мамлакат бунёдкори was last modified: Июль 7th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »