Компьютер саводхонлигини ошириб бориш давр талаби

12 Июль, 17:09 • Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 14 марта кўрилди • Комментариев к записи Компьютер саводхонлигини ошириб бориш давр талаби нет

Бугунги ахборот технологиялари асрида ҳар бир соҳа вакили ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш ва керакли кўникмаларга эга бўлиши зарур ҳисобланади.

Чунки, инсоннинг ҳаётида ва Давлатнинг тараққий топишида ушбу соҳанинг ўрни беқиёсдир.

Шу боисдан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши томонидан партия тизимида фаолият юритаётган ходимлар учун Нукус шахридаги 17 сонли умумтаълим мактабининг компьютер саводхонлиги хонасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда компьютер саводхонлигини янада ошириш бўйича 2 кунлик ўқув курси ташкил қилинди.

Унда тегишли соҳа мутахассислари томонидан партия ходимлари ва фаолларига компьютер саводхонлигини ошириш юзасидан зарурий билимлар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига ўқув курси давомида жавоблар олишди.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши

матбуот котиби

Компьютер саводхонлигини ошириб бориш давр талаби was last modified: Июль 12th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »