Лойиҳа доирасида мурожаатлар ўрганилмоқда

5 Июль, 16:13 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи Лойиҳа доирасида мурожаатлар ўрганилмоқда нет

Бугун партиянинг Беруний туман Кенгаши томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳ аъзолари «Адолат — қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида ҳудуддаги “Наврўз” МФЙдаги аҳолининг талаб ва истакларини ўрганиб, ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилишди. Унда ҳудудда жойлашган 12 та хонадонга ташриф буюрилиб, 17 нафар фуқаро билан мулоқот ўрнатилди.

Мулоқот давомида хусусий тадбиркорликни йўлга қўйишни истовчи фуқаролар учун имтиёзли кредит турлари бўйича батафсил маълумотлар берилди ва аҳолининг муаммолари тингланди.

Жумладан, “Омонгелди” кўчаси 17 уйда яшовчи фуқаро 1956 йил туғилган Мийригул Эрежепова ўзлари истиқомат қилаётган уйни турмуш ўртоғининг номига расмийлаштиришда амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилдилар. Мазкур мурожаат юзасидан МФЙ раиси А.Бекимовга юзландик. МФЙ раиси А.Бекимов фуқарога қонуний йўл билан ёрдам беришни ўз зиммасига олишини маълум қилди.

Шунингдек, “Тўрткўл” шоҳ кўчаси 96 уйда яшовчи фуқаро 1972 йил туғилган Зулайхо Атажанова ўзи учун доимий иш ўрни кераклигини айтди. Мазкур фуқаронинг билдирган мурожаати асосида туман бандликка кўмаклашиш маркази директори С.Атамурадовга телефон орқали боғландик ва фуқарони туман ободонлаштириш бўлимига ишга жойлаштириш мумкинлиги маълум бўлди.

Албатта, партия лойиҳаси доирасида аҳоли мурожаатларининг тингланиши, муаммолар ижобий бартараф этилишига замин яратмоқда.

Анвар АЛЛАМБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Беруний туман Кенгаши раиси

 

Лойиҳа доирасида мурожаатлар ўрганилмоқда was last modified: Июль 5th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »