Лойиҳа доирасида сайловчилар ишончи ортмоқда

9 Июль, 11:55 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Янгиликлар • 66 марта кўрилди • 1 комментарий к записи Лойиҳа доирасида сайловчилар ишончи ортмоқда

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Сирдарё вилояти партия ташкилоти томонидан маҳаллий Кенгашлар фаоллари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этилиб, мулоқотлар олиб борилмоқда.

Мулоқотларда юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти оддий ва халқчил тилда аҳоли кенг қатламига етказилмоқда.

Жумладан, Боёвут туманининг Маънавият маҳалласида ташкил этилган мулоқотлар жараёнида 18 та хонадонга ташриф буюрилиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича ўрганилди.

Хусусан, ушбу маҳалладаги Найман, Камарбаста ва Фарход кўчаларида яшовчи бир гуруҳ аҳоли маҳаллада тоза ичимлик суви чиқмаслиги, кўчаларга сув қувурлари умуман тортилмаганлиги аҳоли дренаждан чиқаётган шўр сувдан ичаётганлиги сабабли амалий ёрдам сўраган. Шунингдек, маҳалланинг Найман кўчасида яшовчи Хасан Хатамов ва Камарбаста кўчаси 17 — уйда яшовчи Зафар Джумабаевалар ҳудуддаги томорқа хўжаликларига оқова сувининг етиб келмаётганлиги ва ушбу ҳолат аҳолига қийинчиликлар туғдираётганлиги ҳақида мурожаат қилишди. Аниқланган муаммолар юзасидан Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Ўрозали Норбўтаев томонидан вилоят “Сувоқова” унитар корхонасига депутатлик сўрови юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Партия лойиҳаси доирасида жойларда амалга оширилаётган бу каби амалий ташаббуслар сайловчилар томонидан қўллаб қувватланмоқда. Сайловчиларнинг партия вакилларига бўлган ишончининг ортиши ҳар бир партия ходимидан фаолиятига нисбатан масъулиятни оширишни талаб этмоқда.

Азиза НАЗИРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши бош мутаҳассиси

Лойиҳа доирасида сайловчилар ишончи ортмоқда was last modified: Июль 10th, 2018 by matbuot

Лойиҳа доирасида сайловчилар ишончи ортмоқда учун битта шарҳ

  1. Валижон Туйчиев:

    Бундай мулоқотлар халқнинг партияга бўлган ишончини орттиради. Президентимиз томонидан деярли 2 йилдан буён уйма уй, хонадонма-хонадон ўрганишлар олиб борилаётган бўлсада хамон бирор марта хабар олинмаган хонадонлар мавжуд экан. юқоридаги махалла хам шундай махаллалардан

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »