“Маҳалла”ликларда сиёсий ўқув

12 Июль, 13:16 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 29 марта кўрилди • Комментариев к записи “Маҳалла”ликларда сиёсий ўқув нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ғиждувон туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги қатор МФЙларида “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида сиёсий ўқувлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги ўқув тумандаги “Маҳалла” МФЙда ташкил этилди. Унда партия туман Кенгаши ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Ўқувда партия туман Кенгаши раиси ҳафта давомида мамлакатимизда ва жаҳонда бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари борасида тўхталиб ўтди. Хусусан, қабул қилинган янги фармон ва қарорлар моҳияти барча йиғилганларни қизиқтирди. “Маҳалла”ликлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган қарор ва фармонларга ўзларининг муносабатларини билдириб ўтишди.

Эркин Ҳалимов, партиянинг Ғиждувон туман Кенгаши раиси:

— Маҳаллада қилган сиёсий ўқувимизда фуқаролар томонидан бир қатор мурожаатлар ҳам билдириб ўтилди. Бу каби сиёсий ўқувлар натижасида биргина қонуний ечимини тушунмаслик натижасида йиллар давомида фуқароларимизга муаммо бўлиб келаётган кўплаб масалалар ижобий ҳал этилмоқда. Ўз навбатида ўқувларда фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялардан келиб чиққан ҳолда келгуси ўқувларни янада фаолликда ташкил этишни олдимизга мақсад қилиб белгилаб олдик.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

“Маҳалла”ликларда сиёсий ўқув was last modified: Июль 16th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »