Мақсад — дахлдорлик ҳиссини ошириш

9 Июль, 15:38 • Қорақалпоғистон Республикаси, Партия лойиҳаси, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 22 марта кўрилди • Комментариев к записи Мақсад — дахлдорлик ҳиссини ошириш нет

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ишлаб чиқилган “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида Қунғирот туманидаги «Қоратол» МФЙда сиёсий ўқув юксак савияда ташкил этилди.

Сиёсий ўқувда фуқароларга ўтган ҳафта давомида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз берган янгиликлар тўғрисида кўнгилли лекторлар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Хусусан, маърузачилар Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳақида сўз юритиб, уларнинг мазмун-моҳиятини йиғилганларга тушунтиришди.

Шулар қатори жаҳонда рўй бераётган янгиликлар тафсилоти ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Байрам Наметуллаев, «Қоратол» МФЙ фуқароси:

“Адолат” партияси томонидан ўтказилаётган бундай сиёсий ўқувлар маҳалламиз аҳли учун катта янгилик бўлмоқда.

Маърузада баён қилинган хабарлар, маълумотлар сиёсий дунёқарашимизни кенгайтиришда, ҳуқуқий билимларимизни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эгадир. Албатта, бунинг учун партия вакилларидан бениҳоят мамнунмиз.

Партия томонидан ташкил этилаётган мана шундай сиёсий ўқувлар аҳолининг кенг қатлами вакилларининг ҳуқуқий-сиёсий билимларини мустаҳкамлаб, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган дахлдорлик ҳиссини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби

Мақсад — дахлдорлик ҳиссини ошириш was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »