Муаммоларни ечишда таклиф ва тавсиялар ўрганилмоқда

9 Июль, 14:42 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 21 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммоларни ечишда таклиф ва тавсиялар ўрганилмоқда нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда фуқароларнинг муаммолари ўрганиб келинмоқда. Муаммолар юзасидан таклифлар билдирилмоқда. Шунингдек, баъзилари жойида ҳал этилса, баъзилари эса депутатлик сўровлари орқали ҳал этилмоқда.

Партиянинг Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ташаббуси билан  лойиҳа доирасида мавжуд камчиликлар бартараф этиб келинмоқда. Хусусан, шофирконлик партиядошлар тумандаги “Темирчи” МФЙда бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўрганишди. Муаммолар юзасидан уларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди. Таклифлар ҳамда тавсиялар билдирилди.

— Муаммолар ечимини ҳал этиш мақсадида ташриф буюрган экансиз, улар қай даражада амалга оширилиши мумкин? – дея ўз саволи билан мурожаат қилган фуқаро Мухтор Шариповга, туман депутати Ҳамрогул Ашурова – барча мурожаатлар эътиборга олинади, баъзиларини жойида ҳал этсак, баъзиларини эса депутатлик сўровлари орқали ечамиз, — деди.

Партиянинг Когон шаҳар Кенгаши фаоллари ҳам ҳудудларда бўлиб, аҳолининг муаммоларини ўрганишди. Шаҳардаги “Дўстлик” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар билан мулоқотлар олиб боришди.  Самимий олиб борилган мулоқотлар давомида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хонадон эгаларига имтиёзли кредит олиш йўллари борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шодмонова Луиза, “Дўстлик” МФЙ, “Арабхона” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро:

— Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгашидан ташриф буюрганлар муаммоларимизни ўрганишди. Таклифлар беришди. Айниқса, тикувчи бўлганлигим сабабли мен кичкина бўлса-да, тикув цехи очиб, ўз фаолиятимни бошламоқчи эканлигимни айтдим, бу борада кредит олиш тўғрисидаги маълумотларга эга бўлдим. Муаммоларимиз муаммолигича қолмаяпти. Партия ташаббусидан хурсандмиз.

Фуқаро мурожаатлари партия ходимлари ва партиядошлар эътиборида экан, уларни вақтида ҳал этиш эса улар олдида турган энг муҳим вазифадир. Ана шу муҳим вазифани амалга ошириш муаммолар ечимини ҳал этишда хизмат қилади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Муаммоларни ечишда таклиф ва тавсиялар ўрганилмоқда was last modified: Июль 9th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »