Нурафшон шаҳрида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди

28 Июль, 19:19 • Аёллар қаноти, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 39 марта кўрилди • Комментариев к записи Нурафшон шаҳрида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Нурафшон шаҳрида жойлашган 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, партиянинг шаҳар, туман Кенгашлари раислари, ижрочи котиб-мутахассислари, Тошкент вилояти “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Тошкент вилояти хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Кўрик-танловда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган ўзининг сиёсий билимдонлиги, оилада адолат тамойилларига қатъий риоя қилиши, маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган 8 нафар адолатли қайноналар ўзларининг оила ва маҳаллада топган обрў-эътибори, меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари ва уларнинг омиллари, ижтимоий-сиёсий билими ва маънавий-маърифий дунёқарашини синовдан ўтказишди. Шунингдек, “Адолатли қайнона”ни аниқлашда аёлларнинг ўз маҳалласида ташаббускорлиги, ижтимоий дахлдорлиги, оила билан боғлиқ миллий анъаналар, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратилди.

Кўрик-танлов иштирокчилар “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Эркин мавзу” шартлари асосида ўзаро беллашишди.

Тамара Абдуҳакимова, меҳнат фахрийси, ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

— БугунгиАдолатли қайнона чинакам маънода ажойиб ўтди. Туманлардаги ҳар бир иштирокчи ўзларининг ижобий хислатлари билан ажралиб туришди. Уларнинг ҳар бири оилада қайнона аслида қандай бўлиши кераклигини томошабинларга намойиш қилдилар, бу эса бошқа аёлларимизга дастури-амал бўлди.

Тадбирда ҳакамлар ҳайъати томонидан вилоятнинг Қибрай туманидан келган Дилбар Жўраева адолатли қайнона деб топилиб, биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Ўртачирчиқ туманидан Журсиной Турғунбаева, учинчи ўринга Паркент тумани вакили Раҳима Ғофуровалар муносиб деб топилди.

Дилбар Жўраева, 1-ўрин соҳибаси:

— Мен ушбу кўрик-танловда бешинчи рақам остида қатнашдим. Омадим келиб, 115 балл тўпладим. Ҳозирда маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассисман. Иш фаолиятимда кўплаб оилалардаги муаммоларга гувоҳ бўламиз, уларга ечим топишга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Менимча, озми-кўпми тажрибам борлиги танлов ғолиби бўлишимга сабаб бўлди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлага партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Танловда биринчиликни қўлга киритган иштирокчига кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма топширилди.

Дилрабо ТОЛИБОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

 

Нурафшон шаҳрида “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи ўтказилди was last modified: Июль 28th, 2018 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »